UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  2 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  5 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  4 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  10 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Баҳодир Насимов: "Сўғдиёна"нинг бу йилги мақсади кучли учликка кириш" Янгиликлар

Баҳодир Насимов: "Сўғдиёна"нинг бу йилги мақсади кучли учликка кириш"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига мавсум олдидан келиб қўшилган Баҳодир Насимов билан қисқа интервью ташкил этдик.

- Баҳодир ака, "Сўғдиёна" жамоасига хуш келибсиз! Ўтган мавсум "Навбаҳор" ва "Динамо"да ўйнадингиз. Мавсум якунлангач "Сўғдиёна" сафига келиб қўшилдингиз. "Сўғдиёна"ни танлашингизга нима сабабчи бўлди?
- "Сўғдиёна" жамоаси ўтган мавсумда яхши натижалар қайд этди. Чемпионатда 4-ўринни қўлга киритди. Бу йилги мақсади кучли учликка кириш. Жамоа бош мураббийи Улуғбек Бақоев мени жамоага таклиф қилди. Шу боис ҳам Жиззахга келдим.

- Жамоа билан бир йиллик шартнома туздингиз. Кейинги мавсум ҳам фаолиятингизни шу жамоада давом эттириш ният борми?
- Яхши натижаларга эришиш насиб қилса ва яна клубдан шартномани узайтиришга таклиф тушса қоламан жамоада.

- Биламизки, "Сўғдиёна" жамоасида яхши савиядаги ҳужумчилар мавжуд. Улар билан рақобат қай даражада кечади ва асосий таркибга кириш ҳақида айтсангиз...
- Бу футбол. Ҳужумчиларни биламиз ким кўп гол урса ўша футболчи ўйнайди. Жамоада аввало ким кучли бўлса шу футболчи асосий таркибда ўйнаши керак деб ҳисоблайман.


Оғабек Самисов тайёрлади


Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика