Баҳодир Аҳмедов: "Венесуэла услуб жиҳатдан Миср ва Гуатемалага ўхшаб кетади. Лекин..."
		
		23 июн 2021 16:03
        Янгиликлар	
	 
				 
				Баҳодир Аҳмедов: "Венесуэла услуб жиҳатдан Миср ва Гуатемалага ўхшаб кетади. Лекин..."
Шу муносабат билан бугун ЎФА анжуманлар залида икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ва дарвозабонимиз Рустам Умаров қатнашди.
"Авваламбор ассалому алейкум. Венесуэла билан ўртоқлик учрашуви ташкиллаштириб беришгани учун ЎФАга катта миннатдорчилик билдираман. Улар билан ўйнаш ҳам фойдали, ҳам катта шараф. Рақиб мундиалда кўп иштирок этган. Бу борада катта тажрибага эга. Чиройли ўйин ўтказиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов.
- Венесуэла услуб жиҳатдан Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўрин олган гуруҳдаги қайси жамоага ўхшаш?
- Уларни ўз услуби ва футзалчилари бор. Венесуэла кўпроқ Миср ва Гуатемалага ўхшаб кетади. Бироқ мундиалда рақибларимиз бошқача тактикадан фойдаланиши мумкин. Ҳамма нарсага тайёр туришимиз керак.
- ФИФАга 25талик кенгайтирилган таркиб берилади. Ҳозирда йиғинда 20 нафар футзалчи иштирок этмоқда. Тахминан яна қолган ўйинчилар ҳам аниқми?
- Тахминан ўйинчилар белгилаб бўлинган. Охирги паллагача яна ўзгартиришимиз ҳам мумкин. 20 нафардан бошқа яна 20та футзалчиларимиз бор.


"Бизни иккита яхши ўйин кутмоқда. Венесуэла ўзига яраша номдор ва яхши жамоа. Тезкор ва тартибли ўйинчиларга эга. Ўйлайманки эртага аренага келадиган ишқибозларга хурсандчилик улаша оламиз",- дейди Рустам Умаров.
- Интервьюларингизни бирида Россияга қарши ўйнаш орзуингиз эканлигини айтгандингиз.
- Ҳа шундай орзуим бор эди. Россия ҳақида жуда яхши маълумотларга эгаман. Алоқаларимиз яхши. Жаҳон чемпионатида уларга қарши муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар