UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" (матнли трансляция)  0 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  28 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  5

Баҳодир Аҳмедов: "Жисмоний тайёргарлик устида испаниялик мураббий билан бирга ишламоқчимиз" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Жисмоний тайёргарлик устида испаниялик мураббий билан бирга ишламоқчимиз"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёргарлик кўриш мақсадида бугундан ўқув-йиғин машғулотларни бошлади.

Биз "Юнусобод" спорт мажмуасида термамиз машғулотларини кузатиб бордик ва машғулотдан кейин бош мураббий Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

— Кечадан бошлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинини бошлади. Йиғин тўғрисида нималар дея оласиз?

— Тўғри, жамоанинг асоси қолган. Аммо барибир кўпроқ ёшларимизга эътибор беряпмиз. Жамоамизда йўқотишлар бор Улардан бири – Даврон Чориев. Унга озгина дам бердик. Августнинг охиригача тикланиш учун дам бердик. Шундан сўнг жамоага қўшилади. Қолган йигитларимиз соппа-соғ. Кичик жароҳатда бўлиб турганларга шифокорларимиз яхши қарашяпти. Бундан кўнглимиз тўқ. 

— Ўзбекистон футзал терма жамоаси кўп бора Осиё чемпионатларида 2-ўринни олиб келган. Бу йил эса Жаҳон чемпионатидаги ўйинлардан кейин чемпионлик вазифаси қўйилгандир. Ўтган сафар ЖЧдан аввал испаниялик мураббийлар келиб ёрдам беришганди. Осиё чемпионатига кетишдан аввал бу тажриба яна қўлланиладими? 

— Бу борада музокаралар кетмоқда. Жисмоний тайёргарлик устида испаниялик мураббий (Аркаитз Сисниега – таҳр.) билан бирга ишламоқчимиз. Насиб қилса, келаси йиғинларимизга чақирамиз. Ўзи рози, охиригача келиша олсак, келгуси йиғинларимиздан испаниялик мураббий билан ишлаймиз. 

— Осиё чемпионати мезбони Кувайт ҳақида нима дея оласиз? Кувайт билан 2 та ўйин ўтказилади. Улар икки марта 4-ўринни олишган. 

— Кувайт ҳозир анчагина яхши ҳолатда. Мураббийи бразилиялик, уни яхши танийман. Жамоани яхши шакллантирган. Ўйлайманки, Кувайт билан баҳс осон бўлмаса керак. Осиё чемпионатига барча терма жамоалар яхши тайёргарлик кўришяпти. Осиёда футзал жуда ривожланиб кетди. Шунинг учун ҳам осон бўлмаса керак. 

— Кувайтдан қайтгач, бироз муддатдан сўнг яна машғулотлар бошланадими?

— Ҳа, шундай. Кувайтдаги йиғиндан сўнг миллий чемпионатимизнинг 1-тури бор. Шундан сўнг икки кун йигитларга дам бериб, машғулотни бошлаймиз. 

— Агарда чемпионатнинг 1-турида "Жиззах-Кентекс" ва BMB жамоалари тўқнаш келиб қолса, шу ўйинни бошқа муддатга қолдириш мумкинми? Жароҳатлар бўлиб қолиши мумкин... 

— Буни мен ҳал қилмайман. Буни ПФЛ ёки ЎФА ҳал қилади. Бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Мазкур йиғин 21 августга қадар давом этади. Унинг иккинчи қисми эса бевосита Кувайтда давом эттирилади. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мазкур йиғин доирасида кувайтлик футзалчиларга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этишлари режалаштирилган.

18 август

Кувайт — Ўзбекистон


20 август

Кувайт — Ўзбекистон

Ўзбекистон футзал терма жамоаси таркиби: Рустам Умаров ("Жиззах-Кентекс"), Аббос Элмурадов (BMB), Равшан Элибоев (BMB), Ихтиёр Ропиев ("Жиззах-Кентекс"), Машраб Одилов (BMB), Анасхон Раҳматов ("Жиззах-Кентекс"), Шаҳрам Фахриддинов ("Динамо"), Илҳом Ҳамроев ("Жиззах-Кентекс"), Ҳусниддин Нишонов (BMB), Дилшод Раҳматов ("Жиззах-Кентекс"), Далер Эшонқулов ("Динамо"), Давлат Ибрагимов (АГМК), Акбар Усмонов (BMB), Аслбек Исроилов ("Бунёдкор"), Элбек Тўлқинов ("Жиззах-Кентекс"), Суннат Жўраев ("Жиззах-Кентекс")

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика