UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  0 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  93 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

Бабаяннинг МТЖдаги статистикаси Янгиликлар

Бабаяннинг МТЖдаги статистикаси

Самвел Бабаян қўл остида Ўзбекистон терма жамоаси жами 24 учрашув ўтказди.


Бабаян 17 бор расмий ўйинда ва 7 маротаба ўртоқлик учрашувларида жамоани бошқариб тушди.
Самвел Бабаян Ўзбекистон терма жамоаси билан расмий учрашувларда 11 бор ғалабага эришган, 1 маротаба дуранг ва 5 марта мағлубиятга учради.


Ўртоқлик ўйинларида 5 бор ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган.
Бабаян жами 24 учрашувдан 16 ғалаба, 2 дуранг ва 6 марта мағлубият аламини татиб кўрган.
Тўплар нисбати: 35-15.

ЎФФ Самвел Бабаянни истеъфога чиқариш тўғрисида баёнот берди

Бабаян бошчилигида терма жамоамиз ушбу ЖЧ саралаш босқичида ўтган сафарги натижадан ҳам паст кўрсаткич қайд этди.
Бу гал гуруҳда 6та жамоа иштирок этди ва жами 10 ўйин ўтказилди. ЖЧ-2014 саралаш босқичида 8 ўйинда 14 очко ишлагандик. Бабаян эса 10 учрашувдан 4тасида ғалаба қозонди, 1 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган ҳолда 13 очко жамғарилди.
Бу сафар нафақат кам очко жамғарилди, балки жуда кам гол урилди ва 3-ўрин ҳам бой берилди. Яъни жамоа плей-офф йўлланмасига ҳам илинмади.
Ўтган сафарги мундиал саралашида тўплар нисбатига кўра ЖЧдан қуруқ қолгандик. Яъни омад биздан юз ўгирганди. Бабаян билан эса тўплар нисбатига кўра плей-оффдан айрилдик. Бу сафар омад доим биз билан биргаликда юрди, аммо биз ўзимиз омаддан юз ўгирдик. Оғзимиздаги ошни олдириб қўйдик. Биргина гол уриб ЖЧга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини шундоққина қўлдан бой бердик. Эплолмадик.


Самвел Бабаяннинг МТЖдаги статистикаси:

Расмий ўйинлар (17 ўйин, 11 ғалаба, 1 дуранг ва 5 мағлубият)

2015 йил 3 сентябрь
Ўзбекистон - Яман 1:0
Гол
: Гейнрих

2015 йил 8 сентябрь
Филиппин - Ўзбекистон 1:5
Голлар
: Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов 2та, Игорь Сергеев 2та

2015 йил 8 октябрь
Баҳрайн - Ўзбекистон 0:4
Голлар
: Игорь Сергеев, Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов, Элдор Шомуродов

2015 йил 12 ноябрь
Ўзбекистон - КХДР 3:1
Голлар
: Игорь Сергеев, Александр Гейнрих, Одил Аҳмедов

2015 йил 17 ноябрь
Яман - Ўзбекистон 1:3
Голлар
: Азизбек Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Станислав Андреев

2016 йил 24 март
Ўзбекистон - Филиппин 1:0
Гол
: Анзур Исмоилов

2016 йил 29 март
Ўзбекистон - Баҳрайн 1:0
Гол
: Сардор Рашидов

2016 йил 1 сентябрь
Ўзбекистон - Сурия 1:0
Гол
: Александр Гейнрих

2016 йил 6 сентябрь
Қатар - Ўзбекистон 0:1
Голлар
: Кримец

2016 йил 6 октябрь
Ўзбекистон - Эрон 0:1

2016 йил 11 октябрь
Ўзбекистон - Хитой 2:0
Голлар
: Марат Бикмаев, Отабек Шукуров

2016 йил 15 ноябрь
Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:1
Гол
: Марат Бикмаев

2017 йил 23 март
Сурия - Ўзбекистон 1:0

2017 йил 28 март
Ўзбекистон - Қатар 1:0
Гол
: Одил Аҳмедов

2017 йил 12 июнь
Эрон - Ўзбекистон 2:0


2017 йил 31 август
Хитой - Ўзбекистон 1:0

2017 йил 5 сентябрь
Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:0


Ўртоқлик ўйинлари (7 ўйин, 5 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият)

2016 йил 14 февраль
Ўзбекистон - Ливан 2:0
Голлар
: Элдор Шомуродов, Сервер Жепаров

2016 йил 7 июнь
Канада - Ўзбекистон 2:1
Гол
: Элдор Шомуродов

2016 йил 24 июль
Ўзбекистон - Ироқ 2:1
Голлар
: Бикмаев, Шомуродов

2016 йил 24 август
Ўзбекистон - Буркина-Фасо 1:0
Гол
: Егор Кримец

2016 йил 10 ноябрь
Ўзбекистон - Иордания 1:0
Гол
: Игорь Сергеев

2017 йил 23 январь
Ўзбекистон - Грузия 2:2
Голлар
: Элдор Шомуродов 2та

2017 йил 6 июнь
Ўзбекистон - Таиланд 2:0
Голлар
: Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Рашидов



Кимлар гол урди?
Бабаян бошқарган даврда терма жамоанинг энг яхши тўпурари Элдор Шомуродов бўлди. Шомуродов асосан голларини ўртоқлик ўйинларида киритди. "Ростов"га ўтган Шомуродов Бабаян бошқарган даврда терма жамоа сафида рақиблар дарвозасини 6 маротаба ишғол қилди.
Иккинчи ўринда Игорь Сергеев ва Сардор Рашидов турибди. Бу икки футболчи бир хил равишда 5тадан гол муаллифига айланишди. Кейинги ўринда Одил Аҳмедов турибди. Аҳмедов ҳисобида 4та гол мавжуд. Александр Гейнрих ва Марат Бикмаев эса 3тадан гол уришган. Егор Кримец ҳамда Сервер Жепаров 2 маротабадан гол уришга муваффақ бўлишган.
Отабек Шукуров, Анзур Исмоилов, Темурхўжа Абдухолиқов, Азиз Ҳайдаров ва Станислав Андреев эса 1тадан гол киритишган.


Рейтинг: -95   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика