UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  3 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  2 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  26 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  4 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  33 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1

БАА. Шукуровнинг голи “Шаржа”га ғалаба келтирди Янгиликлар

БАА. Шукуровнинг голи “Шаржа”га ғалаба келтирди

БАА Премьер-лигаси 25-турида “Шаржа” ўз майдонида “Эмирейтс”ни 2:1 ҳисобида енгди.

Ғалаба голини эса 1-тайм охирида Отабек Шукуров урди. 25 ёшли ўзбекистонлик учрашувни тўлиқ ўтказди.

Қайд этиш жоиз, жамоалар баҳсни бир киши кам бўлиб якунлашди. Рақиблардан Абдулла Мусо 2-сариқни олиб, майдонни тарк этган бўлса, шаржаликлардан Шаҳин Абдулраҳмон тўғри-тўғри қизил олди.

“Шаржа” – “Эмирейтс” 2:1 (2:1, 0:0)

“Шаржа” ўйингоҳи

Голлар: Литерри 12 – 0:1, Кайо 41 – 1:1, Шукуров 44 – 2:1.

Четлатишлар: Мусо 50, Абдулраҳмон 75.

Эслатиб ўтамиз, Шукуров жорий мавсум мусобақадаги голлари сонини 4 тага етказиб олди. Жамоаси эса 54 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Пешқадам "Ал Аин" ҳисобида 61 балл бор.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика