UZ

Сўнгги янгиликлар

06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  9 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  41 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  156 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  476

Отабек Шукуров: "Бош мураббийимиз ўйин вақти телефон орқали кўрсатма бериб турса керак" Янгиликлар

Отабек Шукуров: "Бош мураббийимиз ўйин вақти телефон орқали кўрсатма бериб турса керак"

Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотида "Кайсериспор" клуби футболчиси ва терма жамоамиз етакчиси Отабек Шукуров Гонконгга қарши кечадиган жавоб учрашуви ҳақидаги фикрлари билан бўлишди




- Гонконгга қарши кечган ғалабани қўлга киритиш қанчалик қийин бўлди?

- Яхши ўйин ўтказдик деб ўйлайман. Сафардаги ўйинлар ҳар доим қийин кечади. Икки кун олдин бориб, у ердаги иқлим ва шароитга кўникишингиз керак. Камчиликлар эса ҳамма ерда бор. Гонконгга қарши ўлчами кичик майдонда ўйнадик. Бу осон эмас. Бироқ ҳозир саралаш босқичида фақат ғалаба қозонишимиз керак. Уч очко билан қайтдик. Кеча эса эртанги учрашувга тайёргарликни бошладик.

- Сречко Катанецнинг йўқлиги жамоага қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- Мураббий ўрни катта, аммо вазиятдан келиб чиқиб ишлашда давом этишимиз керак. Бош мураббийнинг ёрдамчилари бор. Футболчилар билан бирга мураббий учун икки ҳисса ўйнаймиз. Менимча бош мураббий ўйин давомида телефон орқали кўрсатмалар бериб турса керак.

- Гонконг терма жамоасининг устунлик томонлари ҳақида гапириб ўтсангиз?

Гонконг терма жамоаси асосан маҳаллийлаштирилган футболчилар билан ўйнар экан. Шунингдек, ҳужум давомида 4-5та футболчи қўрқмай ҳужумга қўшилишар экан. Бу бир томонлама бизга устунлик беради. Гонконгдаги учрашувда ноқулай шароитли стадион танланганидан хабарингиз бор.

- Эртанги учрашувда мухлисларнинг қўллаб қувватлаши қанчалик муҳим?

- Футбол мухлислар учун ўйналади. Мухлисларнинг қўллаб қувватлаши эса жуда муҳим, сабаби терма жамоа ватан учун ўйнайди.





Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика