UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  2 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0

БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига! Янгиликлар

БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!

Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасининг ҳал қилувчи ўйинлари кўчада жонли эфирда намойиш этилади — жонли атмосфера, концертлар ва ёшларнинг кучли энергияси!

5 июндан 10 июнгача Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдон ёшлар ҳаракати марказига айланади. Бу ерда "Ўзбекистон — истеъдодлар замини" деб номланган янги лойиҳа доирасида ватанпарварлик, бирдамлик ва ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган кенг кўламли тадбирлар бўлиб ўтади.

Ҳафтанинг энг асосий воқеалари — Жаҳон чемпионати — 2026 саралаш босқичидаги ҳал қилувчи ўйинларнинг тўғридан-тўғри намойиши:

5 июнь — БАА vs Ўзбекистон (Абу-Даби шаҳрида)
10 июнь — Ўзбекистон vs Қатар (Тошкент шаҳрида)


Ўйинлар юлдузли осмон остида катта экранда намойиш этилади.

6 июндан 9 июнгача — концертлар, мотивацион чиқишлар ва ёшлар учун махсус тематик тадбирлар ташкил этилади.

Ташкилотчилар 16 ёшдан 40 ёшгача бўлган 100 мингдан зиёд иштирокчиларни кутмоқда. Тадбирларга кириш Telegram-бот орқали рўйхатдан ўтиш асосида амалга оширилади: @land_uzbot

Бошланиш санаси — 5 июнь, соат 19:00 да.


Ўйинлар ва тадбирлар Zo‘r TV телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Лойиҳа Uzbekistan’s Club томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Тадбир тўлиқ молиялаштиришни Kapitalbank, Uzum ва Ucell компаниялари ўз зиммасига олган.

Ташкилотчилар таъкидлашича:


"Кутубхона олдидаги майдон фаол ёшлар, спортчилар, ижодкорлар, журналистлар, блогерлар ва бефарқ бўлмаган фуқаролар учун жозибали масканга айланади. Бу — бирдамлик, қўллаб-қувватлаш ва илҳом манбаи бўлади. Умид қиламизки, ушбу ташаббус ҳар йили ўтказиладиган ёшлар ҳаракатига асос солади".

Championat.asia лойиҳанинг ахборот ҳамкори сифатида Ўзбекистон ёш истеъдодларини қўллаб-қувватлайди!

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика