UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  0 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  55 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   3 09:49Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:24Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади!   23 09:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имкон бердик"  0

Азиз Асимов 4 та, Вадим Агишев 6 та ўйинга четлаштирилди — Ҳакамлар қўмитаси Янгиликлар

Азиз Асимов 4 та, Вадим Агишев 6 та ўйинга четлаштирилди — Ҳакамлар қўмитаси

2023 йилнинг 23 март куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

"СУРХОН" – "АНДИЖОН" (Coca Cola Суперлигаси, 2-тур)

2023 йил 11 март куни Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 2-тури доирасидаги "Сурхон" – "Андижон" учрашуви биринчи ёрдамчи ҳакам Маҳмуд Турдиев, VAR ҳакам Азиз Асимов ва AVAR ҳаками Алишер Усмонов учрашув давомида йўл қўйган хатолари учун назоратчи томонидан биринчи ёрдамчи ҳакам қониқарли, VAR ва AVAR ҳакамлари қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Маҳмуд Турдиевга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 1-бандига асосан огоҳлантириш интизом чораси қўлланилсин;

Азиз Асимовга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида бош ҳакам сифатида 4 та, VAR ҳаками сифатида 8 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатгани учун);

Алишер Усмоновга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида ёрдамчи ҳакам сифатида 4 та, AVAR ҳаками сифатида 8 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатгани учун);


"ТУРОН" – "БУХОРО" (U-21, 1-тур)

2023 йил 6 март куни U-21 чемпионати 1-тури доирасидаги "Турон" – "Бухоро" учрашувининг бош ҳаками Акмал Раҳимов, иккинчи ёрдамчи ҳакам Азизбек Исаков ва захира ҳаками Шаҳбоз Ваҳобжонов учрашув давомида йўл қўйган хатолари учун назоратчи томонидан бош ҳакам ва иккинчи ёрдамчи ҳакам қониқарли, захира ҳаками эса қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Акмал Раҳимовга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 1-бандига асосан огоҳлантириш интизом чораси қўлланилсин;

Азизбек Исаковга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 1-бандига асосан огоҳлантириш интизом чораси қўлланилсин;

Шаҳбоз Ваҳобжоновга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 3-бандига асосан 3 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин;


"ПАХТАКОР" – "НАВБАҲОР" (Coca Cola Суперлигаси, 3-тур)

2023 йил 13 март куни Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 3-тури доирасидаги "Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашуви бош ҳаками Вадим Агишев, VAR ҳаками Фирдавс Норсафаров ва AVAR ҳаками Бахтиёрхўжа Шавкатов учрашув давомида йўл қўйган хатолари учун назоратчи томонидан бош ҳакам, VAR ва AVAR ҳакамлари қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилишган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Вадим Агишевга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 4-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида 6 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин;

Фирдавс Норсафаровга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида VAR ҳаками сифатида 4 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатмагани учун);

Бахтиёрхўжа Шавкатовга нисбатан нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида VAR ҳаками сифатида 4 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатмагани учун).

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика