UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  1 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  52 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  4 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4

Азим Аҳмедов: "Керак бўлганимда олиб қолардилар-ку!" Янгиликлар

Азим Аҳмедов: "Керак бўлганимда олиб қолардилар-ку!"

Шу кунларда "Металлург"дан ташқари Суперлиганинг қолган барча жамоаси Туркиянинг Анталия провинциясида янги мавсумга тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берувчи ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этишмоқда.


Бу жамоалар орасида "Турон" ҳам бор. Яйпанликлар Сиде шаҳрида, шундоққина денгиз бўйига жойлашишган бўлиб, машғулот ва ўртоқлик учрашувларини бильярд столига ўхшаш идеал майдонда ўтказишяпти. "Турон" ўтган йили Суперлигага ўтиш ўйинида "Локомотив"ни мағлуб этиб, кучлилар сафига қайтишди. Жамоани мавсумлар оралиғида Сергей Морозов, Сиёвуш Ҳабибуллоев, Шарифбек Раҳматов, Сардор Теляков, Сардор Абдунабиев, Низомиддин Зиёвутдинов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Дониёр Исмоилов ва Акмал Турсунбоев тарк этди. Аксинча, Азим Аҳмедов, Раҳимжон Давронов (иккиси ҳам "Навбаҳор"), Шоҳназар Норбеков, Қувондиқ Рўзиев (иккиси ҳам "Қўқон-1912"), Анри Чичинадзе ("Дила" Грузия), Достонбек Тўхтабоев ("Машъал"), Хуршид Мухторов ("Локомотив"), Хумоюншоҳ Сайётов ("Металлург") ва сербиялик легионер Душан Стоилкович Бахтиёр Ашурматов жамоасига келиб қўшилди. 

Англаганингиздек, Анталиядаги навбатдаги сафаримиз айнан "Турон" жойлашган Сидега бўлди. Меҳмонхонамиздан 40 км узоқликда жойлашган бу ерга ижарага олган уловимиз бир зумда етказди. Келганимизга беш кун бўлди ва шу кунгача фақат бир жойда йўл патрул ходимларини кўрдик. У ҳам бўлса, маст ҳолатдаги руслар бошқараётган машинани "шатак"ка олишди. Қолган ҳолатларда йўлларда осуда, бир маромдаги ҳаётга гувоҳ бўляпмиз. 

Бироз мавзудан узоқлашдик. Бунинг учун бизни манзур тутгайсиз. Қуйида "Турон"нинг янги футболчиси Азим Аҳмедов билан уюштирган суҳбатимизни ҳавола қиламиз. Тажрибали ярим ҳимоячи ўтган мавсумни "Навбаҳор" жамоасида ўтказган эди. Етарли ўйин амалиётига эга бўлмаган Аҳмедов Наманган клубини тарк этишга қарор қилди.      

- Азимжон, ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказдингиз. Бу йил ҳам "лочинлар" сафида қолишингиз мумкинмиди? Ёки пичоқ суякка тақалганмиди?

- Менимча, вазият шунга етиб келганди. Ўйин амалиёти жуда кам бўлди. Менга ишонч билдирилмади. Кейин келишмовчиликлар ҳам бўлди. Шуларнинг барини инобатга олиб, кетишга қарор қилдим. Бу орада "Турон"дан таклиф бўлди ва мен ҳозир янги жамоам билан бирга янги мавсумга тайёргарлик кўряпман. 

- Келишмовчиликлар бош мураббий билан бўлдими?

- Ҳа, худди шундай. Ўйинга қўймаяпти, гапирмаяптиям. Бу нарсалар менга психологик зарба бўлди. Шунинг учун ҳам кетишга қарор қилдим. Улар ҳам бунга қарши бўлишмади. Агар керак бўлганимда олиб қолиш учун курашишарди-ку. 

- "Навбаҳор" билан ўртада қарздорлик йўқми? Ҳисоб-китоб тўлиқ амалга оширилдими?

- Энди озгина қолиб кетди. 

- Беришар эканми?

- Менимча, беришса керак.

- Бериш шарт. Қарз қиёматга қолмаслиги лозим. Бу биргина сизнинг ҳолатингизда эмас, барча клуб ва футболчи олди-бердиларига тегишли. Энди янги клубингиз ҳақида гаплашсак. Жамоага мослашиб кетишингиз қийин бўлмаяптими?

- Асло йўқ. Клуб раҳбарияти кутиб олишдан тортиб, то энг майда детталаригача эътибор қаратган. Бир сўз билан айтганда ҳаммаси ажойиб. Футболчилар билан бирга мураббийларимизнинг юзини ерга қаратмаслик учун астойдил ҳаракат қиламиз. Ажойиб шароитларда янги мавсумга тайёргарлик кўряпмиз. Идеал майдон, ўртоқлик учрашувларидаги кучли рақиблар мавсумга яхши тайёргарлик кўришимиз учун хизмат қилмоқда. 

- "Турон"га ўтишингизни акангиз Одил Аҳмедов билан маслаҳатлашдингизми?

- Албатта. Одил акам энди отам ўрнида ота. Ҳаммаси яхшиликка деб маслаҳат беришди. 

- Кўпчиликнинг фикрича, янги мавсумда яна "Пахтакор" ва "Навбаҳор" жамоалари чемпионлик учун кураш олиб боради. Сиз иккала клуб таркибида ҳам ўйнашга улгурдингиз. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, қайси клубнинг имкониятларини юқорироқ баҳолайсиз?

- Ўтган йили ҳамма жамоалар ҳам курашишди. Сиз айтган клубларнинг кутилмаган натижалари фикримга исбот бўлса керак. Бу йил ҳам муросасиз мавсумга гувоҳ бўламиз деб айта оламан. Биз ҳам қараб турмаймиз, ҳеч кимга шунчаки очко бериб юбормаймиз.

- "Навбаҳор" қайсидир маънода оғзидаги ошини олдириб қўйди. Ҳаммаси ўз қўлида эди. Жамоага нима бўлди?

- Шу савол мени ҳам қийнайди. Нимадирларга ўзгартириш керакмиди? Энди бу мураббий қарори. Омад ҳам етишмади. "Металлург", "Олимпик" клубларига қарши кечган учрашувларда қимматли очколарни бой бердик. Айниқса, ўз уйимиздаги дуранглар бизга қимматга тушди.  

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди (Анталия, Туркия)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика