Азар нима учун 50-рақамда ўйнагани маълум бўлди

Mirjalol Normatov
21 июл 2019, 10:29
"Реал" вингери Эден Азар Халқаро чемпионлар кубоги доирасида "Бавария"га қарши ўйинда қатнашди.

Бу 28 ёшли футболчининг мадридликлар сафидаги дебют баҳсига айланди. Вингер ушбу баҳсда 50-рақамда ҳаракат қилди. Бунинг сабаби, одамлар Ой сайёрасига биринчи бора қўнишганига 50 йил бўлгани деб маълум қилинди.

Қайд этиш керак, "Реал" матбуоти Азарнинг рақамини расман эълон қилганича йўқ. Аммо у 23-рақамни танлагани борасида хабарлар тарқаганди. У "Челси"да ҳаракат қилган 10-рақами эса "Реал"да Лука Модричга тегишли.

1969 йилнинг 20 июлида америкалик астронавтлар "Аполлон-11" ракетаси орқали Ой сайёрасига илк бора қадам қўйишганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal