Азамат Алланиязов: "Насаф"нинг юбилей 1000-голини киритишни режалаштириб қўйдим"
15 сен 2015 00:37
Янгиликлар
Азамат Алланиязов: "Насаф"нинг юбилей 1000-голини киритишни режалаштириб қўйдим"
"Турнинг рамзий терма жамоасига киритиилганимни кўриб хурсанд бўлдим. Тўғрисини айтиш керак, буни кутмагандим. Ҳар бир футболчи учун бу каби нарсалар жуда ёқимли албатта. "Шўртан"га қарши ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Энди бор эътиборни "Локомотив" билан бўладиган баҳсга қаратамиз. Бизни жуда жиддий беллашув кутиб турибди. "Локомотив" кучли жамоа. Уларга қарши ўйинда ҳеч кимга осон бўлмайди. Биринчи ўйинда ўзимиз учун керакли натижани қўлга киритгандик. Финалга чиқишимиз учун ажойиб имконият мавжуд. Ушбу имкониятдан фойдаланишимиз лозим. Гол уришда давом этаманми? Албатта, ҳар бир ҳужумчи майдонга тушаётганда гол уришни ўйлайди. Бизнинг вазифамиз гол уриш ва жамоага ёрдам бериш. Бу ўйинда ҳам гол уриб, минглаб мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламан. Финал чиптасини олиш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Кейинги ўйинимизни ҳам яна "Локо"га қарши чемпионат доирасида ўтказамиз. "Насаф"нинг Олий лигадаги киритган голлари "Шўртан" билан учрашувдан кейин 999та бўлганидан хабарим бор. Бу ҳақда "championat.asia" сайтида ўқигандим. Шу боисдан жамоамизнинг юбилей голини уриб, тарихга киришни ўйлаб қўйдим. Худо хоҳласа "Локомотив"га қарши ўйинларда мухлисларимизни хушнуд этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Азамат Алланиязов.
Фикрлар