UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  0 20:00Суперлига. "Хоразм" - "Андижон" 1:1 (матнли трансляция)  22 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  0 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  3 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  18 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  6 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0

Азамат Алланиязов: "Насаф"нинг юбилей 1000-голини киритишни режалаштириб қўйдим" Янгиликлар

Азамат Алланиязов: "Насаф"нинг юбилей 1000-голини киритишни режалаштириб қўйдим"

Олий лига 21-турининг рамзий терма жамоасидан ўрин олган "Насаф" ҳужумчиси Азамат Алланиязов ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.


"Турнинг рамзий терма жамоасига киритиилганимни кўриб хурсанд бўлдим. Тўғрисини айтиш керак, буни кутмагандим. Ҳар бир футболчи учун бу каби нарсалар жуда ёқимли албатта. "Шўртан"га қарши ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Энди бор эътиборни "Локомотив" билан бўладиган баҳсга қаратамиз. Бизни жуда жиддий беллашув кутиб турибди. "Локомотив" кучли жамоа. Уларга қарши ўйинда ҳеч кимга осон бўлмайди. Биринчи ўйинда ўзимиз учун керакли натижани қўлга киритгандик. Финалга чиқишимиз учун ажойиб имконият мавжуд. Ушбу имкониятдан фойдаланишимиз лозим. Гол уришда давом этаманми? Албатта, ҳар бир ҳужумчи майдонга тушаётганда гол уришни ўйлайди. Бизнинг вазифамиз гол уриш ва жамоага ёрдам бериш. Бу ўйинда ҳам гол уриб, минглаб мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламан. Финал чиптасини олиш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Кейинги ўйинимизни ҳам яна "Локо"га қарши чемпионат доирасида ўтказамиз. "Насаф"нинг Олий лигадаги киритган голлари "Шўртан" билан учрашувдан кейин 999та бўлганидан хабарим бор. Бу ҳақда "championat.asia" сайтида ўқигандим. Шу боисдан жамоамизнинг юбилей голини уриб, тарихга киришни ўйлаб қўйдим. Худо хоҳласа "Локомотив"га қарши ўйинларда мухлисларимизни хушнуд этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Азамат Алланиязов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика