UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  13 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  1 00:21Испания кубоги. "Талавера" - "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:29Англия лига кубоги. "Манчестер Сити" – "Брентфорд". Ҳусанов асосий таркибда ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  1 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:36Испания кубоги. "Атлетико Балеарес" – "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум!  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  8 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0

Азамат Алланиязов билан боғлиқ 10 факт Янгиликлар

Азамат Алланиязов билан боғлиқ 10 факт

Қорақалпоқ футболи тарбияланувчиси ҳисобланадиган Азамат Алланиязов "Навбаҳор" таркибида "Металлург" билан баҳсда "хет-трик"ка эришди.

Биз мазкур ўйиндан сўнг Азаматнинг фаолиятига оид айрим фактларни эътиборингизга ҳавола этишни лозим деб топдик.

1. Азамат фаолиятида илк бор Супер лига (Олий лига)да "хет-трик"ка эришди.
2.  У Супер лигада 108 учрашувда майдонга тушиб, 30 та голга муаллифлик қилди.
3. Алланиязов Олий лигадаги илк голини айнан "Металлург" дарвозасига киритган эди.
4. "Металлург" Азаматнинг севимли жамоаларидан бирига айланди.  У Бекободликлар дарвозасига жами 4 та гол урган. Ҳужумчи "Шўртан"га 5 та ва "Нефтчи"га 4 та гол урган.
5. Қорақалпоқ футболи тарбияланувчиси Супер лигада жами 16 та жамоа дарвозасига йўл топа олган.
6.  Алланиязов фаолиятидаги энг тезкор голни ҳам айнан "Металлург" дарвозаисга йўллаган. 2013 йилги мавсумда у илк дақиқадаёқ рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган эди.
7. Азамат "Металлург"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб 3 та гол урди. Шу тариқа унинг захирадан ўйинга тушиб киритган голлари сони 9 тага етди.
8. Ҳужумчининг захирадан тушиб урган тезкор голи 2013 йили қайд этилган. Ўшанда у "Насаф" сафида "Қизилқум"га қарши ўйинда 81 дақиқада тушиб тўрт дақиқадан сўнг гол урган эди. "Металлург" билан баҳсда эса у 46 дақиқада тушиб, олти дақиқадан кейин ўз номини таблога ёздириб қўйди.
8. Алланиязов Суперлигада жами 56 та ўйинда захирадан ўйинга тушиб, шуларнинг 7 тасида гол киритган.
9. Азаматнинг Суперлига ва кубок ўйинларидаги умумий голлари сони 36 тага етди.
10. Футболчи "Навбаҳор" стадионида иккинчи марта гол криитишга муваффақ бўлди. Бундан олдин у 2016 йили "Насаф" таркибида Наманганда гол муаллифига айланган эди.

Фурқат Юсупов


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика