UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  0 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  3 09:45Испания терма жамоаси футболчини "Арсенал" билан келишувга эришди  7 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  6 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  8 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  3 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  6 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  1 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  10 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  6 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  4

Азамат Абдураимов: “Бугун Самвел Бабаян учун асосий имтиҳон бўлади” Янгиликлар

Азамат Абдураимов: “Бугун Самвел Бабаян учун асосий имтиҳон бўлади”

Бугун ЖЧ-2018 3-саралаш гуруҳ босқичи 5-тур учрашувида Жанубия Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари тўқнаш келади.
Ушбу баҳс олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Азамат Абдураимов ўз фикрларини билдирди.

“Албатта, Жанубий Корея терма жамоаси кучли ҳисобланади. Улар ҳар сафар мундиалда иштирок этиб келишади. Ушбу учрашувда кореяликлар фаворит ҳисобланишади. Аммо биз турнир жадвалида яхши натижа қайд этиб турибмиз. Шунинг учун ҳам бизни дуранг натижа ҳам қониқтиради. Жанубий Кореяга фақат ғалаба керак. Шу боисдан рақибларимиз илк дақиқалардан дарвозамизни ишғол қилишга уруниб кўришади. Шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, вакилларимиз ҳимояда тартибли ва бехато ўйин кўрсатишлари керак. Терма жамоа аъзолари ўйин давомида рақиб футболчиларини тўпни эркин олиб юришларига йўл қўймаслик керак.

Корейслар жисмоний жиҳатдан бизга қараганда кучлироқ. Шунинг учун ҳам уларга қарши очиқ футбол намойиш этиш нотўғри. Ҳимояга ётиб олиш ҳам керак эмас. Вакилларимиз фақат ҳимояда эмас вақти-вақти билан прессинг ҳам уюштириб туриш керак. Асосийси футболчиларимиз қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилишлари керак. Рақибларни хато қилишини кутиш эмас, балки уларни хато қилишга мажбур қилиш керак. Агарда жамоани мен бошқарганимда биринчи бўлимга дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолиш вазифасини қўярдим. Иккинчи бўлимда рақиб футболчилари катта куч билан ҳужумга ўтишга мажбур бўлади, шунда қарши ҳужумга ўтиш осонроқ бўлади. Бунинг учун зудлик билан ҳимоядан чиқиб олиб қарши ҳужумга ўтиш керак.

Миллий терма жамоамиз учун бугун жуда ҳам оғир ўйин бўлади. Бу мураббийлар штаби ва Самвел Бабаян учун асосийси имтиҳон бўлади. Керакли натижага эришиш учун футболчиларимиз бугун ўз маҳоратларини намойиш этишлари керак. Бу Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун муҳим ўйин бўлиши мумкин.

Бош мураббий қандай тактикада футболчиларни майдонга туширишини билмайман. Шунинг учун ҳам ўйиндан олдин тахминий натижани айта олмайман. Шуни биламанки терма жамоамиз 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқишга тайёр. Таркибда етакчи тажрибали ва талантли умидли ёш футболчилар бор. Мундиал йўлида барча саралаш баҳсларида иштирок этган бўлсак, бу сафар ЖЧга чиқиш учун бизда ажойиб имконият бор. Ушбу имкониятдан фойдаланишимиз керак.

Мағлубиятга учрашимиз керак эмас. Мабодо мағлубиятга учрайгудек бўлсак, биринчи даврада мундиалга чиқиш йўлида асосий рақибларимиздан бирорта ҳам очко олмаган бўламиз. Уйда Эрон, сафарда Жанубий Корея терма жамоаларига ютқазган бўламиз. Агарда шундай бўлса иккинчи даврада ушбу жамоалардан 6 очкони олишимиз керак бўлади ва бошқа ўйинларда очко йўқотмаслигимиз керак бўлади. Шунинг учун ҳам бугун дуранг қайд этсак ҳам хурсад бўлардим. Ғалаба қозонсак бу мухлисларимиз учун ажойиб совға бўларди”, - дейди Азамат Абдураимов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика