UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  5 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Айвен Тоуни: трансфер бозорининг бўлажак юлдузи (мутолаа учун) Янгиликлар

Айвен Тоуни: трансфер бозорининг бўлажак юлдузи (мутолаа учун)

Топ-клублар мўлжалга олган "Брентфорд" форварди ҳақида гаплашамиз.

Ёзги трансфер ойнаси нисбатан яқинда ёпилди. Аммо, у ёки бу клубларга таркибни кучайтириш кераклиги ҳақидаги суҳбатлар давом этмоқда. "Челси" уларга янги форвард керак эканлигини яширмаяпти. "Арсенал" буни ошкор қилмаётган бўлса ҳам, уларда ҳам ҳудди шундай муаммо бўлиши мумкин. Сифатли ҳужумчини олиш осон эмас, аммо клублар айрим ўйинчиларни сотишга тайёрлар. Масалан, Айвен Тоунини.

"Брентфорд" форварди "асаларилар" Премьер-лигага кўтарилганларидан бери оғизлардан тушмаяпти. Тоуни 27 ёшда ва кўплаб голлар урмоқда, энди юқори даражага кўтарилишнинг айни пайти. Айниқса, у бутун фаолиятини Англияда ўтказаётганини ҳисобга олса. Аммо, у ҳали бирор марта топ-клубда ўйнамаган. Футболчи айни пайтда пул тикиш сабаб дисквалификацияни ўтамоқда, аммо бу унинг эҳтимолий иш берувчиларини қўрқитмаяпти. Шунингдек, у январда, мавсумнинг авж палласида қайтиши мумкин.

Тоуни доим Англияда бўлган бўлса ҳам, фаолиятининг катта қисмини АПЛдан ташқарида ўтказган. У 2015 йилда ўзининг "Нортхэмптон" клубидан "Ньюкасл"га ўтди ва ўшанда бери доимо ижарама-ижара юрибди. Форвард жами биринчи жамоа учун 4та ўйин ўтказган ҳолда 2018 йилда "Ньюкасл"ни тарк этди. Ўша пайтдаги ва ҳозирги "Ньюкасл" – клубнинг ривожланиш даражаси бўйича бошқа-бошқадир, шу сабаб клубнинг истиқболли ўйинчини йўқотгани ғалати эмас. Аммо, унинг учинчи дивизиондаги "Барнсли", "Шрусбери", "Скантроп" ва "Уиган" жамоаларида ўйнаб кўп гол урмагани ҳам ҳақиқат.



Тоуни 2018 йилнинг ёзида "Ньюкасл"дан тўлақонли асосда ўтган "Питерборо" жамоасида ўйнаб кетди. У ўшанда бери дивизиондан қатъий назар бир мавсумда 10тадан кам гол урмайди. "Питерборо" ўша пайтда учинчи дивизионда ўйнаган. Форвард илк мавсумда 16та, иккинчисида эса 24та гол киритган. Ҳужумчи шундан сўнг Чемпионшипнинг "Брентфорд" жамоасига ўтди ва "Питерборо" ҳам бир йилдан сўнг шу дивизионга кўтарилди. Айтганча, клуб ҳозир яна Лига 1да иштирок этмоқда.

"Питерборо" Тоунини "Ньюкасл"дан 390 минг еврога харид қилди. Футболчи "Брентфорд"га 5,6 миллионга ўтди. Трансфер тўлиқ ўзини оқлади. Тоуни илк мавсумдаёқ ўз жамоаси ва бутун Чемпионшипнинг энг яхши тўпурарига айланди. Форвард ўз ҳисобига 33та гол ва 10та ассистни ёздириб қўйди. "Брентфорд" ўша мавсумдан сўнг АПЛга чиқди. Футболчи элитада ҳам йўқолиб қолмади. У Премьер-лигага чиқилганидан кейинги илк мавсумдаёқ 12та гол, иккинчисида 20та гол урди. Мунтазамлик ва ўйинчининг шиддатли ўсишини қайд этмаслик эса мумкин эмас.

"Асаларилар"га жорий мавсумда уларнинг энг яхши тўпурарлари етишмаяпти. "Брентфорд" унча кўп гол урмаяпти ва доим ҳам ғалаба қозонмаяпти. Тоуни нафақат вазиятлардан фойдаланишда, балки жамоанинг бутун ўйинида ҳам муҳим. Айвен бироз Харри Кейнга ўхшайди. У фақатгина ўткир ҳужумдагина фойда келтирмайди. У керак пайтда орқароқдан ҳам ўйнай олади. Тоуни шунингдек рақибларни ўзига қаратиб вингер учун ҳудуд очиб бериши мумкин. Унга ўтган мавсум 90 дақиқада ўртача 2,26та фол содир этилди.



Аммо, Тоуни биринчи навбатда барибир тўпурарлик қобилияти билан ажралиб туради. У ўтган мавсум 90 дақиқада ўртача 0,61та тўп киритди. У АПЛнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида фақатгина Кейн ва Эрлинг Холандга ютқазди. Айвен мавсум давомида ўртача 25та калитли узатмаларни амалга оширган ҳолда ҳужумларни якунлаш ва ривожлантиришга ҳам ёрдам берди. Тоунининг ишчи оёғи ўнг бўлса ҳам, икки оёғи билан дарвозага зарба бера олади. У шунингдек ҳавода ҳам яхши ўйнайди. Бундан ташқари, Айвен 11та пенальтини голга айлантирди, икки бор жаримадан ва 3 бор бош билан тўп киритди.

Форвардга юқори талабни ҳисобга олсак, ҳатто дисквалификация фонида ҳам унга қизиқиш тингани йўқ. "Брентфорд" бош мураббийи Томас Франк футболчи клубни январдаёқ тарк этиши мумкинлигини тасдиқлади. Барчаси таклифларга боғлиқ бўлади. "Асаларилар" ўйинчини 80 млн фунтга баҳолашмоқда. Франк клубларнинг хавбек ва ҳимоячилар учун қанча тўлашини ҳисобга олганда нархни адолатли деб ҳисобламоқда. Сифатли ҳужумчилар шундай ёки юқорироқ баҳоланиши керак.



Миш-мишларга кўра, Тоуни билан шартнома имзолаш учун "Арсенал" ва "Челси" даъвогарлик қилмоқда. "Кўклар"дан фарқли ўлароқ "канонирлар" уларга янги форвард кераклигини очиқ таъкидлашмаяпти, аммо буни кўплаб экспертлар таъкидлашмоқда. Пол Мэрсоннинг сўзларига кўра, Эдди Нкетия "тўпчилар" учун АПЛни ютмайди, Габриэл Жезус эса унчалик юқори самарадорлик кўрсатмаяпти. Бразилияликка ҳужумда шерик керак, аммо, экспертлар фикрига кўра, "Арсенал"да ҳозирда бундай даражадаги ўйинчи йўқ.

Британия ОАВ хабарига кўра, "канонирлар" янги форвард билан шартнома имзолаш учун ўз ўйинчиларини сотишлари керак, акс ҳолда улар молиявий фэйр-плей қоидасига тўғри келмайди. "Арилар" янги ўйинчилар учун кўп пул тикмоқда, шу сабаб тоза фойда олиш учун ўз тарбияланувчиларидан бирини сотишга тўғри келиши мумкин. Бу масалан кам ўйин амалиётига эга бўлмаётган Эмиль Смит-Роу ёки ўша Нкетия бўлиши мумкин. Аммо, кўп нарса бозордаги вазиятга ҳам боғлиқ бўлади. Агар "Арсенал" янги форвард билан шартнома имзолашга қарор қилса, унда "Челси"дек жиддий рақиб билан тўқнаш келиши мумкин.

"Кўклар" муаммосиз Тоуни билан шартнома имзолай олишади. Уларга ҳужумчи керак ва уларда пул бор. Бошқа томондан, "Челси" ҳозирда ўтиш учун унчалик ҳам ўзини жалб қилмайдиган жой ҳисобланади. Албатта, бу ҳали ҳам топ-клуб, аммо чемпионлик учун курашаётган "Арсенал" ҳозирда анча юқорида кўринмоқда. Тоуни аллақачон янги даражага ўтиш учун тайёрлигини маълум қилган. Асосийси, қулай фурсатни кутиш ва тўғри танлов қилиш.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика