UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  3 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Аёллар футболи. XXIII чемпионат: «Металлург» беш дақиқа кам чемпион! Янгиликлар

Аёллар футболи. XXIII чемпионат: «Металлург» беш дақиқа кам чемпион!

Мамлакатимизда аёллар футболининг сўнгги ўн беш йилги даври Қаршининг “Севинч” жамоаси муваффақиятлари билан боғлиқ бўлди.

2003 йилги чемпионатда бронза медалларини қўлга киритган қаршиликлар келаси йилги мавсумдан кумуш медалларни мақсад қилишганди. Кутилмаганда футболчи қизлар олтин медалга эришиб қўя қолишди. Ўша мавсумда жамоа бош мураббийи Владислав Хан ва жамоа сардори Гулнора Аъзамовага жамоа ҳомийси ва эгаси “Шўртангазкимё” мажмуаси томонидан мукофот сифатида автомашина ҳадя этилганди. Тақдирлаш маросимида  корхонанинг ўша пайтдаги  раҳбари Алишер Султонов 2005 йилги мавсумда жамоа яна олтин медалларга сазовор бўлган тақдирда асосий таркибнинг барча аъзоларига, яъни ўн бир нафар футболчига ўзимизда ишлаб чиқилган автомашина калитларини топширишини ваъда қилганди. Бироқ чемпионатнинг сўнгги турларидагина қаршиликлар “Андижанка” “тўсиғидан” ўта олмай, якунда кумуш медал билан кифояланишганди. 2006 йилги мавсумдан то шу йилга қадар эса “Севинч” бош совринни бировга бермай келди. “Севинч” бисотини кетма-кет ўн бир маротаба, умумий олганда эса ўн икки маротаба  олтин медал билан тўлдирди.

Салкам ўн беш йил мобайнида “Севинч”ни биргина “Андижанка” жамоаси доимий таъқиб қилиб келганди. Гоҳ чемпионатда, гоҳ Кубок ўйинларида бош совринларга айнан шу жамоалар даъвогарлик қилишганди. Икки йил муқаддам андижонликларнинг кўп йиллик устозлари Мирон Ким вафот этгач, жамоани омад ҳам тарк этди. Кўпкарра чемпион ва Кубок соҳиби “Андижанка” бугунга келиб ўртамиёналар қаторидан жой олди. Бироқ “Андижанка”нинг “ортга чекингани” “Севинч”нинг якка пешқадамлигини таъминламади – уч-тўрт йилдирки “Металлург” жамоаси фақат юқори ўринлар учун кураш олиб бориб, “Севинч”нинг “тинкасини қуритиб” келмоқда. Гарчи чемпионат ўйинларида атиги бир-икки очколарга ортда қолиб, якунда кумуш медалларга эришиб келаётган бўлса-да, Кубок ва Суперкубокни “Севинч”дан тортиб олишга муваффақ бўлди. Ниҳоят, бекободликлар бу йил ўз орзу ва умидларига етишадиган бўлиб туришибди. Чемпионатдаги асосий таъқибчиси “Севинч”ни икки ўйинда  – уйда ва сафарда ҳам мағлуб эта олгани, қолаверса, қаршиликларнинг кутилмаганда “Шўртан”га ютқазиб қўйишгани “Металлург”нинг муваффақиятини таъминламоқда. Шерали Бобоқулов шогирдлари амалий жиҳатдан олтин медалли бўлишди, бироқ буни футбол дейдилар, олдинда саккиз тур бор, назарий жиҳатдан нафақат “Севинч”нинг, балки “Бунёдкор”нинг ҳам имкониятлари бор ҳали.

Хўш, ўн икки карра чемпион “Севинч”га нима бўлди? Уларнинг “шоҳсупадан” тушишларига мажбур этаётган нарса нима?

Бир пайтлар жамоанинг бош ҳомийси “Шўртангазгимё” мажмуаси ўз футболчиларининг нафақат миллий чемпионат ўйинларида, балки вакиллари кўпчиликни ташкил этган мамлакат терма жамоаларидаги фаолиятини ҳам жиддий назорат қилар, ҳеч қандай муаммо ва камчиликларга йўл қўйиб бермас эди. Ташкилот ҳамон жамоа муассиси ҳисобланади, ҳамон ёрдамини бериб келмоқда. Аммо тан олиш керак, таъминлов аввалгидек эмас. Натижада жамоа асосий таркибининг кўпчилиги бошқа клубларга йўл олишди. Фактларга мурожаат этайлик. “Севинч”нинг етакчилари ҳисобланган, унинг муваффақиятларига кўп ҳисса қўшган Махлиё Сариқова, Махфуза Туропова, Феруза Турдибоева, Зумрад Назарова, Дилдора Низомова бугун “Металлург” сафида тўп суришмоқда. Олга Қаҳҳорова, Мария Моисеева, Луиза Тошметова, Азиза Эрматова, Эъзоза Шарипова сингари моҳир дарвозабон ва ўйинчилар “Бунёдкор” таркибида совринли ўринлар учун курашмоқдалар. Садоқат Рўзиева, Фазилат Баҳромова, Улдона Тўхтаева, Дилдора Эргашева, жамоанинг кўп йиллик чемпионат тўпурари Зебо Жўраева“Шўртан”га бепул ижарага берилсада, илк турдаёқ дугоналаридан уч очко тортиб олиб, “Севинч”ни ноқулай аҳволга солиб қўйдилар. “Севинч”нинг барча муваффақиятларида бош сабабчи бўлган Камола Усмонова эса бугун “Қизилқум-Гули” таркибидан жой олган. Кўриб турганингиздек, бутун бошли жамоа тарқалиб кетган. Шундай бўлса-да, “Севинч” “тақдирга тан бераётгани” йўқ, клуб қошида фаолият юритаётган футбол мактаби тарбияланувчилари эвазига ҳамон кучлиларга жиддий қаршилик кўрсатишда давом этаётир. Таркиби асосан ёшлардан иборат жамоанинг олтин бўлмасада, кумуш, камида эса бронза медали билан тақдирланишининг ўзи ҳам катта гап...


Изоҳ:

“Севинч” 18 ва 19-тур ўйинларини муддатидан олдин ўтказиб олди – “Қизилқум”ни 10:0, “Машъал”ни эса 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
2 октябрда 15-турга старт берилади.

Ойбек Юнусов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика