UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  0 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  1 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1 23:34“Андижон” ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди   1 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  16 22:35"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  1 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0 21:37АПЛ клуби ҳакамни танқид қилгани учун жаримага тортилди  0 20:58Испанияда қайси жамоанинг ўйинлари энг кўп томоша қилинмоқда?  1 20:39Араухо: "Кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан"  1 19:57"Манчестер Юнайтед" футболчисининг юраги операция қилинди  3 19:30Клопп янги ишида нима қилишини тушунтириб берди  3

Аёллар футболи. U-19 ва U-16 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди Янгиликлар

Аёллар футболи. U-19 ва U-16 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди

Кеча Куала-Лумпур шаҳрида кейинги йил бўлиб ўтадиган иккита ёш тоифасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланди.

2017 йилги U-16 Осиё чемпионатига КХДР, Япония, Хитой ва Таиланд терма жамоалари йўлланмани нақд қилиб бўлишган. Улар саралашда иштирок этишмайди. Фақат Таиланд ўз истагига кўра саралаш босқичида қатнашишга қарор қилди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "D" гуруҳида Австралия, Вьетнам, Гонгконг, Фаластин ва Ироқ билан куч синашадиган бўлди. Ушбу гуруҳ баҳслари Вьетнам давлатида бўлиб ўтади.

"A" гуруҳи: Таиланд, Мьянма, Иордания, Гуам, Лаос, Покистон
"B" гуруҳи: Жанубий Корея, Ҳиндистон, Филиппин, Малайзия, Шимолий Мариан ороллари, Ливан
"C" гуруҳи: Эрон, Хитой Тайпеи, Бангладеш, БАА, Қирғизистон, Сингапур
"D" гуруҳи: Ўзбекистон, Австралия, Вьетнам, Гонгконг, Фаластин, Ироқ

Ҳар бир гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар Осиё чемпионатига йўлланма олишади. Саралаш ўйинлари 27 августдан 4 сентябрга қадар бўлиб ўтади.



2017 йилги U-19 Осиё чемпионатига Хитой, Япония, КХДР ва Жанубий Корея терма жамоалари муддатдан аввал йўлланма олиб бўлишган.

Қуръага кўра Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Хитой Тайпеи, Гонгконг, Тожикистон ва Покистон билан ўйнайдиган бўлди. Бу гуруҳ баҳслари Тожикистон мамлакатида бўлиб ўтади.

"A" гуруҳи: Австралия, Иордания, Ливан, Сингапур, Шимолий Мариана ороллари
"B" гуруҳи: Ўзбекистон, Хитой Тайпеи, Гонгконг, Тожикистон, Покистон
"C" гуруҳи: Таиланд, Мьянма, Фаластин, Қирғизистон
"D" гуруҳи: Эрон, Вьетнам, Ҳиндистон, Филиппин

Ҳар бир гуруҳда дастлабки поғонани эгаллаган жами 4 жамоа Осиё чемпионатига йўл олади. Саралаш баҳслари 29 октябрдан 6 ноябрга қадар ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика