"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади
21 авг 2025 17:19
Янгиликлар
"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади
"Аяччо" футбол клуби 18 август куни Аяччо тижорат судига ариза топшириб, банкротлик жараёнига киришди. Бу ҳақда "Le Parisien" хабар тарқатди.
Бу 180 га яқин ходимнинг ишдан бўшатилиши ва май ойида Лига 2нинг энг яхшиларидан бири деб топилган клубнинг машғулот маркази ёпилишини англатади.
Аввалроқ Франция футбол федерацияси (FFF) Футбол клубларини назорат қилиш ва бошқариш миллий дирекцияси (DNCG) қарори билан жиддий молиявий муаммолар туфайли "Аяччо"ни янги мавсумда миллий мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирганди. Клубнинг қарзи камида 13 миллион еврога баҳоланмоқда.
"Аяччо" ўтган мавсум Лига 2да 12-ўринни эгаллади. 1910 йилда ташкил этилган клуб бой тарихга эга ва икки марта Франция иккинчи дивизиони чемпионига айланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар