Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар
13 май 12:21
Янгиликлар
Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар
"Монако" бош мураббийи Ади Хюттер "Байер"да "Реал"га йўл олаётган Хаби Алонсони алмаштириши мумкин.
Немис жамоаси раҳбарияти Хюттерни Алонсонинг эҳтимолий вориси сифатида кўрмоқда ва ушбу мавсум "Байер" кўрсатган юқори даражадаги ўйинини сақлаб қола олишига ишонмоқда.

Ади Хюттер 2023 йилда "Монако" бошқарувига келган. Бу вақт ичида жамоа икки марта Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига чиқди. Австриялик мураббийнинг Князлик клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.
"Байер" айни дамда 70 очко билан Бундеслига турнир жадвалида иккинчи поғонада бормоқда.
Маълумот учун, Ади Хюттер мураббийлик фаолиятида 2014/15 йилги мавсум "Зальцбург"да, 2017/18 йилги мавсум "Янг Бойз"да чемпионликни қўлга киритган.
Ўхшаш янгиликлар
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 11
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар