UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  6 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  12 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  6 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  18 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7

Австралия U-23 термаси бош мураббийи Тревор Морган: "Қизил карточкадан сўнг кучни тўғри тақсимлаб, ўйин структурасини ўзгартирдик" Янгиликлар

Австралия U-23 термаси бош мураббийи Тревор Морган: "Қизил карточкадан сўнг кучни тўғри тақсимлаб, ўйин структурасини ўзгартирдик"

U-23 Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Австралия U-23 ва Ироқ U-23 термалари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиндан сўнг,  Австралия U-23 термаси бош мураббийи Тревор Морган матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Жуда яхши ўйин бўлди. Бу учрашувда иккала жамоа ҳам вазиятлар яратди.  Ғалаба қозона олмадик. Аммо икки ўйинда ҳам очко олишни уддаладик. Бу эса яхши. Бизда икки очко бор. Кейинги босқичга чиқиш имконияти ҳам сақланиб турибди.

- Бугун рақиб ҳам яхши таассурот қолдирди. Шу ҳақида фикрингиз..

- Албатта, бугун Ироқ кучли ўйин тақдим этди. Ироқ таркибида бир нечта сифатли ўйинчилар бор экан. Техника, курашиш ва яна бир неча жиҳатлар бўйича улар ажралиб туришди.

- Бир киши кам бўлиб қолдингиз. Шу ҳақида фикрингиз...

- Ҳа, 17 дақиқадаги қизил карточка биз учун жуда қийин синов бўлди. Биз карточкадан сўнг кучни тўғри тақсимлаб, ўйин структурасини ўзгартирдик.

- Қайси футболчилар бу ўйинда яхшироқ ўйнади?

- Бу саволга жавоб бериш менга қийин. Йигитларим зўр ўйнашди. Ироқ термасининг сардори ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. 10 ва 11-рақамдаги ўйинчилар ҳам Ироқ учун кўп иш қилишди. 

- Қизил карточка карточка кўрсатилган муносабатингиз қандай

- Қарор қабул қилинганди. Биз ҳеч нима қила олмасдик. Камчиликда ўйнашга мослашдик. Вазиятни ҳали кўрмадим. Аммо ўйинчи ўша вазиятда тўпга ҳаракат қилмоқчи эди. Ҳакам томонидан қарор қабул қилинди. Биз эса бунга мослашишга мажбур бўлдик. 

- Жуда чиройли тарзда киритилган голингиз ҳақида гапирсангиз...

- Ҳеч ким кутмаганди. Аммо биз бу голга лойиқ эдик. Ўйинчи зўр ҳаракат қилди. Футболда бундай голларни кўриш ажойиб.

- Кейинги ўйинда иккита йўқотиш бор. Бу жамоага қанчалик таъсир ўтказади?

- Бизда 23 та ўйинчи бор. Уларнинг ҳаммасидан фойдаланишни ният қилганмиз. Ўзимизга ишонч юқори. Бу муаммо бўлмайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика