UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  1 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  3 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  6 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18

Ироқ U-23 термаси бош мураббийи Мирослав Соукуп: "Бир киши кўп бўлиб ўйнаш осон деб ўйлашади. Аммо бундай эмас" Янгиликлар

Ироқ U-23 термаси бош мураббийи Мирослав Соукуп: "Бир киши кўп бўлиб ўйнаш осон деб ўйлашади. Аммо бундай эмас"

U-23 Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Австралия U-23 ва Ироқ U-23 термалари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиндан сўнг,  Ироқ U-23 бош мураббийи Мирослав Соукуп матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Ҳаммага хайрли кеч. Ўйин жуда қийин кечди. Австралия таркибида кучли футболчилар кўп. Ўйин ҳам курашларга бой ўтди. 17-дақиқада Австралия футболчисига қизил карточка кўрсатилди. Биз даставвал буни катта устунлик деб ўйладик. 72 дақиқа кўпчилик бўлиб ҳаракат қилдик. Кўпчилик бу ўйинда ғалаба қозонишимиз осон деб ўйлади. Аммо мен бундай фикрда эмасман. Улар биргина ҳужумчи камроқ ўйнашди. Ҳимояда эса ўша саккиз ўйинчи ҳаракат қилишди давом этди. Шу сабаб ҳам буни катта устунлик дея олмаган бўлардим. Австралия жуда таркибли жамоа. Аммо биз барибир ҳам икки очко йўқотдик дея оламан.

- Ўйиннинг энг яхши ўйинчисининг учрашув ҳақидаги фикрлари қандай?

- Австралия жуда кучли ўйин кўрсатди. Ғалаба қозонмоқчи эдик. Бироқ бундай бўлмади. Мухлисларимизга кейинги ўйиндан бундан яхшироқ бўлишини айтмоқчиман. 

- Жаноб мураббий, ҳужумдаги ҳаракатларингиздан кўнглингиз тўлдими?

- 10 кишига қарши биргина гол урганимизни ҳисобга олса, йўқ. Бироқ, Австаралия ҳимояда саккиз ўйинчи билан ҳаракат қилди. Ўйинчиларим ҳам гол уриш осон деб ўйлашди. Сўнгги дақиқаларда ажойиб вазият ҳам бўлганди. Аммо гол ура олмадик. Футболчиларим ҳаракат қилишмоқда, гол уришга интилишмоқда. Омад ҳам бу ерда рол ўйнади. Нима ҳам дея оламан. Яхшироқ натижа кўрсатишимиз лозим эди. 

- Ҳакамнинг қизил карточка борасида қарори ҳақида фикрингиз қандай?

- Барчамиз ҳакамнинг қарорини ҳурмат қилишимиз лозим. ВАР орқали бу қизил карточка эмас деган қарорга келинса ҳам, биз бу қарорни ҳурмат қилишимиз лозим. Ҳакам яхши учрашув ўтказди. Мен раҳмат деб қоламан.

- Қарши шаҳри ҳақидаги фикрингиз..

- Мен нимадир дея олмайман. Сабаби, бизнинг бу ерга келганимизга эндигина бир ҳафта бўлди. Шунда ҳам, фақат меҳмонхона ва майдонни кўрдик. Меҳмонхона ойнасидан қараганимда шаҳар тоза эканлигини кўрдим. Одамлари ҳам меҳмондўст. Ажойиб шаҳар. Меҳмонхонада ҳам бизг қўлларидан келганча ёрдам беришмоқда.

- Австралия киритган ажойиб голда ҳужумчининг маҳорати катта рол ўйнадими ёки ҳимоячи хато қилдими?

- Иккаласи ҳам, 50 га 50. Ҳужумчи жуда кучли ҳаракат қилганини таъкидлашим жоиз. Унда атлетик ҳислатлар ҳам борлигини кўрдим. Ҳимоячи эса унга жуда яқин эди. Менимча ҳимоячи у бундан гол уришини кутмаганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика