"Атлетико" яна стадион ҳудудида Куртуанинг фамилияси ёзилган лавҳани ўрнатди. Кеча уни бузиб ташлашганди
31 май 2022 17:26
Янгиликлар
"Атлетико" яна стадион ҳудудида Куртуанинг фамилияси ёзилган лавҳани ўрнатди. Кеча уни бузиб ташлашганди
"Атлетико" стадион ҳудудида Тибо Куртуа номидаги лавҳани тиклади.
Кеча стадион ҳудудидаги ҳозирда "Реал"да ўйнаётган "Атлетико" собиқ дарвозабони Тибо Куртуанинг хотира лавҳаси номаълум шахслар томонидан бузиб ташланган эди.
Бугун у яна "рохибланкос" стадиони ҳудудида пайдо бўлди.
Душанба куни эрталаб "Атлетико" президенти Энрике Сересо Куртуа ҳақидаги саволга жавоб берар экан кимдир бельгияликнинг лавҳасини олиб ташламоқчи бўлса, "тўқмоқ ва белкурак олиб олиб ташлай қолсин" деганди.
ФОТО Мадридда "Реал"нинг ЧЛдаги ғалабасидан сўнг Куртуанинг хотира лавҳаси бузиб ташланди

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар