Мадридда "Реал"нинг ЧЛдаги ғалабасидан сўнг Куртуанинг хотира лавҳаси бузиб ташланди

Alisher
31 май 2022, 10:42
Номаълум шахслар "Реал" дарвозабони Тибо Куртуанинг "Атлетико" уй стадиони ташқарисида жойлашган хотира лавҳасини бузиб ташлашди.

Дарвозабон Чемпионлар Лигаси-2021/22 финалининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Куртуа 2011-2014 йиллар давомида "Атлетико"да ўйнаган. "Атлетико" клубда 100дан ортиқ ўйин ўтказган ўйинчилар шарафига хотира лавҳасини жойлаштиради.

У "матрасчилар" сафида Испания чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби ва Европа Лигаси ғолибига айланган.

Куртуа "Атлетико" билан 2013/14 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финалида "Реал"га ютқазган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›