"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда
16 май 23:24
Янгиликлар
25 ёшли ҳужумчи "Ювентус" билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Влаховичнинг амалдаги келишуви 2026 йилгача мўлжалланган.
Шартнома шартларига кўра, сербнинг маоши автоматик равишда йилига 12 миллион еврогача ошади. Клуб раҳбарияти ушбу тўловларни узоқроқ муддатга тақсимлаб, янги шартнома имзоламоқчи, аммо форварднинг ўзи бу вариантдан манфаатдор эмас.
Шу тариқа, "бьянконери" Влаховични 2025/26 йилги мавсум охирида текинга қўлдан чиқармаслик учун шу ёзда сотишга мажбур бўлиши мумкин. Влахович "Атлетико" қизиқишлари доирасига тушиб қолган.
Футболчи "Ювентус"нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди, у барча мусобақаларда 39 ўйинда 14 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар