"Атлетико" Симеоненинг ўрнига икки мураббий номзодини кўриб чиқмоқда
11 фев 2022 11:28
Янгиликлар
"Атлетико" Симеоненинг ўрнига икки мураббий номзодини кўриб чиқмоқда
Мадриднинг "Атлетико" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийини алмаштириш ҳақида ўйламоқда.
"Матрасчилар" Диего Симеоненинг ўрнига икки мураббий номзодини кўриб чиқмоқда.
Мадрид клуби қизиқишлари доирасида Миланнинг "Интер" клуби устози Симоне Инзаги бор. Италияликдан ташқари, "матрасчилар" шорт-листида ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳам қайд этилган.
51 ёшли Симеоне Мадрид жамоасига 2011 йилнинг декабридан бери устозлик қилади. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Фикрлар