

"Ҳаётда сен бирор нарсани хоҳласанг... Агар Месси Луис билан ўйнашни хоҳласа, мен бундай дейман: иштиёқ билан ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Суареснинг трансфери борасидаги музокаралар ажойиб ўтди. Бартомеу - яхши дўст ва ажойиб инсон. Ҳозирги пайтда "Барселона"даги ишлар жуда яхши кетмаяпти, аммо у қандай ҳаракат қилиш керак бўлса, шундай қилмоқда. Трансфер қийин кечмади, ўйинчи ўз хоҳлаган жойда ўйнади.
Диего Коста - "Атлетико"га керак ўйинчи. Мавсум жуда узоқ. Клубда катта ўзгаришлари бўлади деб ўйламайман. Кавани? Суарес билан фарқли равишда у билан вазият бошқача. У фантастик ўйинчи, аммо барча бошқача кечди", - дейди Сересо.




