"Атлетико" Облак учун 120 миллион евро сўрамоқда
25 авг 2020 15:53
Янгиликлар
"Атлетико" Облак учун 120 миллион евро сўрамоқда
"Атлетико" ўз дарвозабони Ян Облакни 120 млн евродан камига сотмайди.
Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда. Футболчига Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Аммо, мадридликлар Облак учун қўйилган 120 миллион евро миқдорида товон пули тўлашга тайёр бўлсагина, музокараларга киришишини маълум қилишган.
27 ёшли Облакнинг "Атлетико" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
У жорий мавсум "Атлетико" либосида барча мусобақаларда 48та ўйинда майдонга тушди. У 2014 йилда бери "матрасчилар" сафида умумий 257та ўйин ўтказган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар