«Атлетико Мадрид» «Манчестер Юнайтед» Гринвуд учун сўраган суммадан «шокка» тушиб қолди
24 мар 10:37
Янгиликлар
«Атлетико Мадрид» «Манчестер Юнайтед» Гринвуд учун сўраган суммадан «шокка» тушиб қолди
«Атлетико Мадрид» раҳбарияти ҳозирда «Хетафе»да ижара асосида ўйнаётган Мейсон Гринвуднинг трансфери учун «Манчестер Юнайтед» томонидан талаб қилинган суммадан норози бўлди.
Мундо Депортиво хабарига кўра, «Атлетико» «Манчестер Юнайтед»га 22 ёшли англиялик футболчининг трансфери бўйича сўров юборган ва бунга жавобан инглизлар 58 миллион евролик чек жўнатишган. Қайд этилишича, «Атлетико» инглизларнинг бундай талабларидан «шокка» тушиб қолган.
Испаниядаги илк мавсумида 22 ёшли Гринвуд «Хетафе» сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали Гринвуднинг нархини 15 миллион еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
02:00
ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон! 377
Фикрлар