"Атлетико" ҳимоячиси Дани Алвешнинг жамоадошига айланди
04 авг 2019 00:55
Янгиликлар
"Атлетико" ҳимоячиси Дани Алвешнинг жамоадошига айланди
Жорий ёзда «Атлетико» билан шартномаси якунланган Хуанфран ўзига янги жамоа топди.
У эркин агент сифатида Бразилиянинг «Сан-Паулу» клуби билан шартнома имзолади. Томонлар 1,5 йиллик келишувга эришган.
34 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси «матрасчилар» сафида 8 мавсум ўтказди ва шу вақт оралиғида 8та титулни қўлга киритишга эришди. Шунингдек, тажрибали футболчи «қизил фурия» таркибида Европа чемпиони бўлишга ҳам муваффақ бўлган.
Аввалроқ, Сан-Паулу шаҳри жамоаси Дани Алвешни ўз таркибига қўшиб олганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар