"Атлетико" футболчиси Миранда Испания фуқоролигини олади
14 мар 2014 19:10
Янгиликлар
"Атлетико" футболчиси Миранда Испания фуқоролигини олади
"Атлетико" ҳимоячиси Миранда яқин вақт ичида Испания фуқоросига айланади.
AS нашрининг хабар беришича мадридликлар 29 ёшли бразилиялик ҳимоячига испан пасспортини бериш борасида иш олиб боришни бошлаб юборишди.
Бунинг сабаби эса Европа иттифоқидан бўлмаган футболчилар лимитидан бир ўринни бўшатиш зарурати бўлди. Бироқ у Испания терма жамоаси сафида ўйнай олмайди. Чунки у Бразилия термаси сафида тўртта учрашувда майдонга тушган.
Фикрлар