“Атлетико” форварди муддатидан анча олдин машғулотларга қайтди
17 дек 2020 21:30
Янгиликлар
“Атлетико” форварди муддатидан анча олдин машғулотларга қайтди
Диего Коста Испания чемпионати доирасида 17 октабрда ўтган "Сельта" (2:0)га қарши ўйинда жароҳат олганди.
Marca манбасига кўра, ҳужумчи бугун якка тартибда машқ олиб борган ва жорий йил охиригача сафга қайтиши кутилмоқда. Қайд этилишича, Костанинг тикланиш жараёни кутилганидан тез ўтмоқда, аввалроқ, у ярим йилни ўтказиб юбориши тахмин қилинганди.
Диего жорий мавсум майдонда 187 дақиқа ҳаракат қилиб, битта гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар