UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик"  1 23:58"Пахтакор" "Олимпик"ка қарши 90-дақиқада ғалабани илиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 23:45А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" "Сан-Сиро"да "Милан" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  23 23:31АПЛ. "Челси" "Ноттингем Форест"га қарши ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда камбэк қайд этиб, ғалабани ўзиники қилди!  6 23:25Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"  0 23:21Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Гранада"ни тор-мор этди  5 23:05РПЛ. ЦСКА кутилмаганда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда таслим этди, Файзуллаев эса...  8 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  3 22:28"Башундара Кингс" — Бангладеш чемпиони! Жамоа таркибида икки ўзбекистонлик ўйнайди  2 22:19Максим Шацких: "Ҳар бир учрашувда омадсизликка дуч келмоқдамиз. Бугун Саитов кутилмаганда жароҳат олди"  14 22:14"Ал Ҳилол" — Саудия Арабистони чемпиони! Жамоа 19-бор мамлакат титулига эга чиқди  1 22:03Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда ишончли ғалабага эришди ва вақтинчалик биринчи ўринга кўтарилиб олди  0 21:55Де Йонг "Барселона"дан кетадими?!  2 20:58"Металлург" футболчиси пенальтидан гол ура олмаган баҳсда "Қизилқум" билан дуранг қайд этилди  4 20:53Суперлига. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида учта гол киритилган баҳсда «Пахтакор» «Олимпик»ни мағлуб этди  72

"Атлетико" Феликсни 80 млн еврога сотмоқчи, клуб уни жамоа таркибида кўришни хоҳламаяпти Янгиликлар

"Атлетико" Феликсни 80 млн еврога сотмоқчи, клуб уни жамоа таркибида кўришни хоҳламаяпти

"Атлетико" Жоау Феликсни сотмоқчи ва унга 80 миллион евролик нарх ўрнатди.

"Матрасчилар" раҳбарияти португалияликни ўз сафида кўришни хоҳламаяпти ва 80 миллион евродан бошланувчи таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Ўйинчининг ўзи ҳам "Атлетико"ни Диего Симеоне бошқараётган экан, у ерга қайтмаслигини тушунмоқда.

Феликс жорий мавсум ижара асосида ўйнаётган "Барселона" жамоаси тўлиқ трансферни амалга ошира олмайди. Каталония клуби яна бир мавсумлик ижарани таклиф қилмоқда.

"Атлетико" учун мақсад футболчининг сотуви бўлиб қолмоқда, "Барселона"га ижара охирги навбатда кўриб чиқилади.

Жоау Феликс "Атлетико"га 2019 йилда "Бенфика"дан 127 миллион евро эвазига ўтган. 24 ёшли португалияликнинг Мадрид клуби билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Феликс жорий мавсум "Барселона" сафида 34та расмий ўйинда иштирок этиб, 9та гол ва 5та ассист қайд этди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
24 мар 09:30:51
Man_Utd Norin
Xozr uni narxi 30 mln rubl
   
24 мар 06:28:56
Аваз Худойқулов
Қутилишни хохласа 50млн га ҳам бериб юборади, агар харидори чиқмаса 80 млн га
   
24 мар 05:21:31
Leroy da Costa
Тусатдан Реал олиб куйсая одамни устидан кулгандай
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика