«Атлетико» Баккага 3 йиллик шартнома таклиф қилди
06 июл 2016 10:15
Янгиликлар
«Атлетико» Баккага 3 йиллик шартнома таклиф қилди
«Атлетико» раҳбарияти «Милан» ҳужумчиси Карлос Баккани ўз сафида кўрмоқчи.
29 ёшли Колумбия терма жамоаси аъзоси Италия клубини 25 миллион евро эвазига тарк этиши мумкин. Мадридликлар Баккага 3 йиллик шартнома ва йилига 3,8 миллион евро маош таклиф қилишди.
«Милан» Баккани ўтган йил «Севилья»дан 30 миллион еврога сотиб олганди. Ўтган мавсум Италия А сериясида ҳужумчи 38та ўйинда 18та гол урди.
Эрали Норбеков
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар