"Атлетик" собиқ устози Австралия терма жамоасини бошқариши мумкин
08 янв 2018 11:35
Янгиликлар
"Атлетик" собиқ устози Австралия терма жамоасини бошқариши мумкин
"Лилль" собиқ бош мураббийи Марсело Бьелса Австралия терма жамоаси устозига айланиши мумкин.
Маълумотларга кўра, ҳозир томонлар музокаралар ўтказишмоқда ва агар улар муваффақиятли якунланса, мутахассис 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида жамоани бошқаради.
Олдинроқ, Австралия терма жамоасини Ангелос Постекоглу тарк этган эди. Бьелса ўтган йилнинг декабрь ойида "Лилль" билан шартномасини бекор қилди.
Австралия ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Франция, Дания ва Перуга қарши ўйнайди.
Марсело Бьелса фаолияти давомида "Эспаньол", "Атлетик", Чили ва Аргентина терма жамоасини бошқарган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар