"Астон Вилла" Траоренинг трансферини эълон қилди
19 сен 2020 13:49
Янгиликлар
"Астон Вилла" Траоренинг трансферини эълон қилди
"Лион" ҳужумчиси Бертран Траоре "Астон Вилла"га ўтди.
Трансфер нархи маълум қилинмаяпти.
"Биз Бертраннинг "Астон Вилла"га ўтганидан мамнунмиз. У бизнинг ҳужумдаги имкониятларимизни оширадиган юқори иқтидорли ўйинчидир", - дейди клуб бош мураббийи Дин Смит.
Бертран Траоре олдин ҳам Премьер-лигада тўп тепган - 2014-2017 "Челси" сафида. У "кўклар" таркибида 16та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этган. Уни 2017 йилда "Лион" 10 млн евро эвазига харид қилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар