UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  3 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2

Асрор Раҳмонов: "Нурафшон" билан қизиқарли ўйин бўлади" Янгиликлар

Асрор Раҳмонов: "Нурафшон" билан қизиқарли ўйин бўлади"

Ўзбекистон биринчилиги 9-туридан ўрин олган “УзДонгЖу”-“Нурафшон” баҳси олдидан “УзДонгЖу” жамоасининг вице-сардори Асрор Раҳмонов фикрлари билан қизиқдик:

"Бу ўйинга ҳар доимгидан ҳам яхши тайёргарлик кўрдик. Сабаби ўтган турда сафарда ютишимиз керак бўлган баҳсда ўзимизнинг хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Энди бундай хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун мухлисларимизга ёқадиган ўйин кўрсатиб ғалаба қозонамиз деган умиддаман.  

Биз ўз олдимизга олий лигага чиқиш мақсадини қўйганмиз. Бу вазифани бажариб раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлиб ишончини оқламоқчимиз.

Рақибимиз ҳам яхши шакилланган. "Нурафшон" дебютант бўлишига қарамай мақсади олий лигага чиқиш. Шунинг учун бизни муросасиз, шиддатли, қизиқарли баҳс кутиб турибди. Рақиб жамоага ҳам омад тилайман, лекин биз бугун фақат ғалаба учун майдонга тушамиз - деб сўзини якунлади Раҳмонов.

"УзДонгЖу" матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика