Асрор Ғофуров: "Масъулиятни зиммамга олишга ва "Сурхон" учун боримни беришга тайёрман"
20 мар 2021 22:05
Янгиликлар
Асрор Ғофуров: "Масъулиятни зиммамга олишга ва "Сурхон" учун боримни беришга тайёрман"
Учрашувда майдон эгаларининг ягона голига Асрор Ғофуров муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг ярим ҳимоячи сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун Суперлигадаги илк голимни урдим. Бу албатта ёқимли. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ўзимиз юзага келтирган голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Жамоадошларимга охиригача курашгани учун раҳмат айтаман.
Менимча, ҳали юз фоиз спорт формасига кириб олганимиз йўқ. Мураббийларнинг олдимизга қўйган вазифаларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Биз жамоавий ўйинни йўлга қўйиш йўлида ишлаяпмиз, бу ўз самарасини беришига ишонаман.
Масъулиятни зиммамга олишга ва жамоамиз учун боримни беришга тайёрман. Қолган ёш футболчилар ҳам борган сари тажриба тўплаб боришади", дейди Асрор Ғофуров.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар