UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  3 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  40 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0

Асрор Алиқулов: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда ҳам куч топа олаётганликлари бизни хурсанд қилади" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда ҳам куч топа олаётганликлари бизни хурсанд қилади"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор-фарм" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин бўлди. Дастлабки бўлимда ҳам вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз сони янада кўпайди ва иккита гол киритдик. "Навбаҳор-фарм" бутун ўйин давомида бизга бўш худудлар тақдим этмасликлари қийин эди. Сўнги дақиқаларда имкониятларимиз бўлди, фойдаландик ва ғалабага эришдик.

- Петровнинг захирада қолганлигига сабаб нима?

- Петров маҳоратли футболчи. Унда кичик жароҳат бор ва шу сабабдан ҳам уни захирадан майдонга туширдик.

- "Машъал" охирги ўйинларда сўнгги дақиқаларга келиб гол ураяпти. Бу сизнинг кўрсатмангизми?

- Йўқ, бундай кўрсатма бермаймиз. Ўйин бошиданоқ гол уришга ҳаракат қилдик, бироқ фойдалана олмадик. Йигитлар сўнгги дақиқаларда ирода кўрсатиш учун ўзида куч топа олаётгани бизни хурсанд қилади.

- Мавсум ўртасида жамоага келиб қўшилдингиз. Раҳбариятнинг муносабати қандай ва Сизга қанақа вазифа қўйилган?

- Раҳбарият футбол учун барча шароитни яратиб берган. Вазифани бажариш ўз қўлимизда. Минимум вазифамиз кучли бешликка кириш ва Суперлига йўлида охиригача курашамиз.

- "Машъал"нинг кучли учликка кириш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Назарий жиҳатдан имкон бор. Бироқ бизда ҳозир ҳужум билан боғлиқ муаммоларимиз мавжуд. Ўйинлар давомида кучайиб борамиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика