UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  3 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  4 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  9 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  18 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  4 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  2 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  16 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  19

Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз" Янгиликлар

Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"

"Сурхон" сўнгги учрашувларда ғалаба нималигини билмаяпти.

Жамоанинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 3 та ўйинга етган. Термизликлар бугун уйда "Машъал" билан куч синашади. Бу ўйинлар олдидан жамоа ҳужумчиси Рустам Турдимуродов фикрларини билдирди. 

— "Машъал" билан ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?

— Ассалому алайкум. Тайёргарлигимиз яхши ўтди, эртанги ўйинга тайёрмиз.

— "Сурхон" охирги 3 та ўйинда ғалаба қозона олмади. Футболчиларда босим сезилмаяптими, бу омил таъсир қилмайдими?

— Йўқ, ҳеч қандай босим йўқ деб ўйлайман. Эртанги ўйинга келсак, биз майдонга фақат ғалаба учун тушамиз.

— Наманганда ғалабага нима етишмади?

— Наманганда бизга фақат гол етишмади. Қолган барча ишларни бажардик, аммо тўпни дарвозадан ўтказа олмадик.

— Олдинда "Пахтакор", "Динамо", "Сўғдиёна" каби кучли рақибларга қарши ўйинлар ҳам кутиб турибди. Тақвим ҳақида нима дея оласиз?

— Кейинги тақвим биз учун қийин, аммо бу жамоаларга муносиб рақобат кўрсатамиз ва ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигимизни исботлаймиз.

— "Машъал" билан ўйинда қайси жиҳат ҳал қилувчи бўлиши мумкин?

— Менимча, биринчи гол энг муҳим бўлади. Гол урган жамоа ўйин тизимини бошқаради, шу боис у ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика