UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  20 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  4 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  5 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  8 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  15 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  122 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  1 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

Асрор Алиқулов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлубиятга учратиб Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичига йўлланма олди.

Мезбонларнинг иродали ғалабаси билан якунланган учрашувдан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам оғир баҳсни ўтказдик. "Нефтчи" жамоасини ҳимояда ва қарши ҳужумга таянган ҳолатда ўйнашини билардик. Лекин, бу қадар чуқур ҳимояланишини кутмагандик. Рақиб бўш ҳудудлар қолдирмади. Қолаверса футболчиларда ҳаяжон кучли бўлди. Ўйинчиларимнинг маҳорати камлиги сабаб биринчи бўлимда аксарият ҳужумларга якуний нуқтани қўйишни эплай олмадик. Ютқаза туриб якунда ғалаба қозонишимизнинг бош омили шогирдларимнинг шижоати деб ўйлайман. Охиригача курашишгани учун уларга миннатдорчилик билдираман. Жорий мавсумда Ғузордаги биринчи учрашувимизни ўтказдик. Ўйлайманки, мухлислар бизни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боришди ва қўллаб-қувватлашди. Онлайн кузатиб борадиган мухлислар учун ҳам ғалаба қозонишимиз кераклигини болларга уқтиргандик. Ғалаба қозондик. Барибир майдонда йигитларда ҳаяжон сезилиб турди. 

Ушбу беллашувдан кейин асосий таркиб футболчиларининг тикланишига эътибор қаратамиз. Боиси, улар катта куч йўқотишди. Карантиндан кейин футболчилар ҳали спорт формасида эмас. "Истиқлол" билан кечадиган ўйинга имкон борича ҳар томонлама тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Рақиб тарикибида бир қатор номдор футболчилар бор. Қийин ўйин кутиб турибди. 

Жасур бизни асосий ҳужумчимиз ҳисобланади. Сариқ карточка олганидан кейин унга контакларга бормаслигини айтдик. Иккинчи сариқ карточкани олмасидан олдин уни алмаштирмоқчи эдик. Энди қисқа вақт ичида уни ўрнига бошқа футболчини тайёрлаймиз. 

Бешта алмаштириш футболчиларнинг жароҳат олмаслиги учун жорий этилди. Карантиндан кейин ўйинчиларга тўқсон дақиқа тўлиқ ҳаракат қилиш осон бўлмайди. Биз ҳам барча ўзгаришлардан фойдаланмоқчи эдик. Лекин, қизил карточка режаларимизни бузиб юборди. 

Ҳимоячиларимизга рақиб сафида қанотда тезкор дриблинга эга футболчилар ўйнашини айтгандик. Пенальти белгиланган вазият ҳимоячиларнинг хатоси сабаб юз берди. Ўша вазият голга олиб бормасди. Охиригача кузатиб бориш керак эди. Нари борса тўп ошириш бўларди. 

"Шўртан" олдига жамоани шакллантириш ва Суперлигага йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган. "Машъал" билан буни уддаладик. Уларда академиясидан иқтидорли футболчилар етишиб чиқмоқда. Ҳозирги кундаги бош мақсадимиз жамоани шакллантириш ва имкон қадар элитага олиб чиқиш",- дейди Асрор Алиқулов.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика