UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  7 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  14 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3

Асрор Алиқулов: "Натижалар яхши бўлса бошқа муаммолар иккинчи даражага тушади" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Натижалар яхши бўлса бошқа муаммолар иккинчи даражага тушади"

Про лига 14-турдан ўрин олган "Динамо" - "Шўртан"(0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Динамо" жамоаси сўнгги бир нечта учрашувни кўтаринки руҳда ўтказаётган эди. Рақиб сафидаги бўйдор футболчилар стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилгани боис ўйиндан олдин футболчиларимга сергакроқ бўлишини сўрагандим. Хато қилмасликни талаб қилгандик. Икки жамоанинг ўйинидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак дуранг адолатли ва учрашувга мос бўлди. Биз кўпроқ ҳимояландик ва қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Рақиб тўп билан кўпроқ муомалада бўлганига қарамасдан дарвозамиз олдида ҳавфли вазият ярата олгани йўқ. Қайси жамоа биринчи бўлиб тўп киритса ўша жамоа ютиб кетиши мумкин эди",- деди Асрор Алиқулов.

- "Шўртан" олдига қўйган вазифани бажарди десак бўладими?

- Қайсидир маънода ёш футболчилардан иборат жамоа эканлигимизни, таркибимизда тажрибали футболчилар камлигини инобатга олсак, ҳа. Бу билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ, кучимиз етганича юқори ўринлар сари ҳаракат қиламиз. Ҳали олдинда ўйинлар кўплиги сабаб бу борада бирор нарса дейиш қийин. 

- Жамоанинг сўнгги ўйинларда гол ура олмаётгани нима билан боғлиқ?

- Охирги иккита ўйинда жамоалар бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатди. Кўрган бўлсангиз бугун ҳам дарвозамиз олдида хатоларга йўл қўйдик, бу футболчининг савиясига боғлиқ. Мағлуб бўлган учрашувларимизда ҳам ҳимоячиларимиз голни рақибга совға қилишди. Жамоамизда Про лигада  ҳали ўйнамаган футболчилар ҳам бор. Футболчи камлигидан ҳам қийин аҳволга тушяпмиз. Имкон даражасида уларни ўйинга тайёрлаяпмиз. Қайси футболчининг ўйнай олишини ҳис қилсак шу футболчига имконият беряпмиз. 

- Клубдаги шунча муаммоларга қарамасдан вазифа Суперлигага чиқиш бўлиб қоладими? Жамоа трансферлар ҳам қила олмайди...

- Таъқиқ таъсир қилади албатта. Футболчилар четдаги муаммоларни ўйламаслиги керак. Майдонда барчасини ҳал қилмасак муаммолар ортади. Қўлга киритиладиган натижалар яхши бўлса, бу муаммолар иккинчи даражали бўлиб қолади. 

- Ўзбекистон кубоги баҳслари декабрь ойида янги форматда ўтказилади. "Шўртан" кубок ҳақида ҳам ўйлаб кўрдими?

- Про лигада футболчилар камлигидан қийналяпмиз. Шундай экан кубокда имкониятимиз қандай бўлиши мумкин? Жамоамиз имижи учун ўйнаймиз. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика