UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  229 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  15 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  3 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  9 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  4 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   26

Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Машъал" (1:2) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бухоро" ҳимояга урғу берган ҳолда қарши ҳужумга таянадиган жамоа. Бундан хабардор эдик. Биз бунга тайёр эдик. Биринчи бўлимда кўпгина хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи бўлимда эса "Бухоро" футболчиларида чарчоқ аломатлари сезилди ва бўш зоналар пайдо бўла бошлади. Шундан сўнг биз вазиятларга эга бўла бошладик. Барчани ғалаба билан табриклайман. Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз", - деди Асрор Алиқулов бугунги баҳс ҳақида.


- Биринчи бўлимда икки жамоа ҳам ўта зерикарли футбол намойиш этишди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бундай пассив ўйин намойиш этиш мақсадимиз йўқ эди. "Бухоро" ҳимояга ётиб олди, биз эса тўп билан жуда пассив ҳаракат қилдик. Ҳимоячиларимиз кўп хатоларга йўл қўйди. Биз кеча Тошкентга етиб келдик ва узоқ йўл босиб келганимиз футболчиларга таъсир қилди. Иккинчи бўлимда эса ҳаво янада салқинлади. Футболчилар ҳам анча енгиллашиб олишди. Танаффусдан сўнг тезкорлик қўша олдик. Ислом Баратов ўйинга яхши қўшилди. "Бухоро" эса ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса вазиятлар яратишга интилдик ва якунда қийин ғалабага эришдик.

- Бугун дарвозада Умиджон Ҳамроевни кўрдик. Бундан аввалги учрашувларда эса бошқа дарвозабонларга имконият берган эдингиз. Асосий посбонни белгилашда қандай мезонларга суянасиз?

- Машғулот жараёнидан ва ўйиндаги ҳаракатлардан. Умид бир нечта учрашувдан буён асосий таркибдан жой олмоқда ва ишончли ўйин намойиш этмоқда. Дастлабки турларда Достонбек Тўхтабоевга имконият берган эдик. Достон ҳам яхши учрашувлар ўтказди. Икки дарвозабонимиз ҳам асосий. Дарвозабонлар мураббийи билан маслаҳатлашган ҳолда қайси посбонга имконият беришни ҳал қиламиз.

- "Машъал" гоҳида кучли рақиблардан очко тортиб олмоқда. Масалан, "Сўғдиёна" мағлуб этилди. Айрим бир вазиятларда эса ўртамиёна рақиблар мағлуб этилмаяпти. Ёзги танаффусда жамоа таркиби кучайтириладими?

- Кучайишимиз шарт. Чунки биз яхши селекция ишларини олиб бора олмадик. Биз қаердан янги футболчини топа олишимиз ҳам асосий факторлардан бири. Керакли позицияларга футболчиларни харид қилишимиз керак. Кўпгина футболчиларимизга ишонч етишмаяпти. Кўп футболчиларимиз Про-Лигада ўйнаб юришган, айримлари ўзининг собиқ жамоаларида захирада қолиб кетишган. Таркибимиз шундай футболчилардан ташкил топган.

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши эмасдек. "Бухоро" футболчилари осонлик билан футболчиларингиздан югуриб ўтиб кетишди...

- Сиз жисмоний ҳолат деганда нимани тушунасиз. Биз бугун умумий жисмоний ҳолатда ютқаздик дея олмайман, аммо атлетизмда, яъни яккакурашларда мағлуб бўлдик. Буни тан олишимиз керак. "Бухоро"нинг футболчилари курашларда кўпроқ устун келишди, лекин бу умумий жисмоний ҳолат дегани эмас. Футболчиларимиз 90 дақиқа ўйнай олишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика