UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  0 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:30Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз" (онлайн ҳисоб)  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  2 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

Асрор Алиқулов: "Арал Самали" бўйдор ҳужумчилар эвазига ғалаба қозонди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Арал Самали" бўйдор ҳужумчилар эвазига ғалаба қозонди"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Шўртан" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.





"Қорақалпоқ миллатига, Нукус шаҳрига бизни илиқ кутиб олишгани учун миннатдорчилик билдирамиз. "Арал" клубининг Про лигадаги илк ғалабаси билан табриклайман. Ўйин шиддатли бўлди. Рақиб сафида бўйдор футболчилар кўп, иккинчи қаватда уларда яхши имкониятлар бўлди. Бугунги мағлубиятга ҳимоячиларимизнинг ишончли ўйин намойиш эта олмагани сабаб бўлди деб ўйлайман. Бугунги мағлубият ўзимизнинг хатолардан кейин келиб чиқди", - дейди Асрор Алиқулов.

- "Арал Самали" ҳақида қандай фикрдасиз?
- Агар "Арал" кейинги ўйинларда ҳам шундай ўйнаса бошқа клублар билан баҳсларда анча қийналади. Сабаби бошқа жамоаларда тажрибали ва бўйдор ҳимоячилар кўп. Шундай экан кейинги ўйинларда "Арал" рақибларга қараб тактикани ўзгартириб борса керак.

- Ўйин сунъий майдонда ўтди...
- Учрашув сунъий майдонда бўлишини билардик. Футболчиларимизга майса бироз узунлигини уқтиргандик, тўпнинг ҳаракатини бир-иккита вазиятдан кейин билиб олса бўларди. Аммо бизнинг футболчиларнинг кўпи жуда ёш ва тажриба етишмади.

- Рақиб сафидаги қайси футболчини ажратиб кўрсата оласиз?

- Наврўзбек Алимов ва Азамат Алланиязовни жуда яхши танийман. Улар ҳимоячиларимизга тинчлик беришмади. Иккала бўйдор ҳужумчини алоҳида ажратиб кўрсата оламан. "Арал" ортга қайтмайдиган охиригача курашишини футболчиларимизга уқтиргандик.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика