Асқар Умаров: "Уйга уч очко билан қайтишимиз ҳеч гап эмасди"
27 мар 2022 19:53
Янгиликлар
Асқар Умаров: "Уйга уч очко билан қайтишимиз ҳеч гап эмасди"
Про лиганинг 4-тури доирасида ўтказилган "Бухоро" – "Зомин" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров фикрларини билдирди.
"Ушбу баҳсга муносиб тайёргарлик кўрган эдик. Йигитлар машғулотлардаги ишланмаларимизни майдонда намойиш қилишди. Фикримча, бизда вазиятлар кўп бўлди. Аммо улардан фойдалана олмадик. Уйга уч очко билан қайтишимиз ҳеч гап эмасди.
Ҳакамларга баҳо бериш менинг ишим эмас, лекин тўп рақиб футболчиси қўлига теккан жойда пенальти беришмади. Баҳсли вазиятларда рақиб фойдасига қарор чиқаришди.
Майдон ҳолати яхши. Про лига талабига жавоб беради. Икки жамоа бир хил шароитда тўп тепди. Биринчи голда ҳимоячимиз хато қилди", – деди Асқар Умаров.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар