UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Бунёдкор" "Навбаҳор" етакчиларидан бирига даъвогарлик қилмоқда  0 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  29 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

Асқар Умаров: “Ҳимояда йўл қўйилган хатолар мағлубиятга сабаб бўлди" Янгиликлар

Асқар Умаров: “Ҳимояда йўл қўйилган хатолар мағлубиятга сабаб бўлди"

Про-лиганинг 23-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Зомин" (5:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда "Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ҳаракат қилдик, аммо хатолар эвазига мағлуб бўлдик.

- Қайси вазиятлардаги хатолар мағлубиятга сабаб бўлди?

- Марказий ҳимояда хатоликлар кузатилди. Рақибдан тўпни олиб қарши ҳужумга чиқаётган пайтимизда ҳимоячимизнинг узатмаси мезбонлар футболчисига бориб тушди. Натижада гол юзага келди. Шу сабабдан иккинчи бўлимда ўзгаришларга қўл урдик.

- "Зомин" иккинчи бўлимда фаолроқ бўлди. Жамоа дарвозабони жароҳат олган бўлса ҳам охиригача ҳаракат қилди. Шу ҳақида фикрингиз қандай?

- Тўғри, биз танаффусда тегишли кўрсатмалар бердик, ўзгаришларга қўл урдик. Вазиятлар яратган бўлсак ҳам унумли фойдалана олмадик. Йигитлар охиригача курашишди.

- Жамоангиз биринчи бўлимдан кўра иккинчи бўлимнинг 30 дақиқасида кўпроқ ҳужумлар ташкил этди. Биринчи бўлимда рақибни ўрганиш учун вақт сарфландими?

- Йўқ, биз мезбонлар кўпроқ тўп назоратига эга бўлаётган вақтда қарши ҳужум услубида ўйнамоқчи эдик. Аммо ҳимояда йўл қўйилган оддий хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик. "Шўртан" голдан сўнг руҳиятини кўтариб олди ва ҳужумлар ташкил этди.

- Ёрдамчингиз майдондан четлатилган вазият ҳақида фикрингиз?

- Ёрдамчим футболчиларга гапириб юборди. Карточка тўғри берилди, ҳакамлар ўз ишларини бажаришди.

- "Зомин"да кайфият қандай? Жамоа Про-лигада қолиш учун охиригача курашадими?

- Албатта. Биз ҳозир жамоанинг Про-лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашаяпмиз. Аммо, руҳият барибир маблағга боғлиқ ҳам бўлади. Футболчилар 8 ойдан буён ойлик олишмади. Аммо, улар бизга, клуб раҳбариятига ишонишади. Ўтган йили ҳам раҳбарият барча ойликларни берган. Йигитлар клубга ишонган холда ўйнашда давом этишмоқда.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика