UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  0 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  28 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  6 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  144 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Асқар Умаров: "Зомин"га раҳбариятнинг руҳий далдаси етишмаяпти. "Андижон"нинг иккинчи голини ҳакамлар уюштириб беришди" Янгиликлар

Асқар Умаров: "Зомин"га раҳбариятнинг руҳий далдаси етишмаяпти. "Андижон"нинг иккинчи голини ҳакамлар уюштириб беришди"

“Андижон” – “Зомин” (2:1) ўртасидаги ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров саволларга жавоб қайтарди.


Ўйин ҳақида

- Бугун мухлисларга ёқадиган томошабоп руҳдаги ўйин бўлди. Жамоамиз йигитлари бутун учрашув давомида таслим бўлишмади, астойдил ҳаракат қилишди. "Андижон"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамизга раҳбариятнинг руҳий далдаси етишмаяпти. Молиявий қийинчиликларимиз бор. 

- "Зомин" Про-лигада аутсайдер бўлиб қолишига сабаб нима?

- Албатта, муваффақиятсизликнинг асосий сабаби иқтисодий муаммога бориб тақалади. Бугунга қадар кўп ойликларимизни олмадик. Бизга яхши хомий бўлганида натижаларимиз бошқача бўларди. Шундай бўлса ҳам биз ҳаракатдан тўхтаб қолганимиз йўқ.

- Мавсум аввалида раҳбарият томонидан жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Олдимизга жуда юқори мақсад қўйилмаган. Мақсадимиз Про-лигада чиройли ўйинлар кўрсатиш ва лигада қолиш. Маҳаллий футболчилар билан бунга ҳаракат қилаяпмиз. Ўтган мавсум Биринчи лигада чемпионликни қўлга киритган йигитларни таркибда сақлаб қолганмиз.

- Жамоа сардори Элдор Каримов асли ҳимоячи бўлса-да, ўйин давомида турли ампулаларда ҳаракат қилди, жумладан ҳужум чизиғида. Бу нима билан боғлиқ?

- Бизда ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо бор эди. Элдор Каримов кўп гол урадиган футболчи, шу сабаб уни ҳужум чизиғида ҳам синаб кўрдик. 

- "Андижон" билан ўйиндан олдин қандай натижа кутгандингиз?

- Биз албатта ўзимизга керакли натижани кутгандик. Бўйдор футболчиларга қарши машғулотларда ишлагандик. Мезбонларнинг иккинчи голини ҳакамлар уюштириб беришди деб ўйлайман. Ҳакамлар қарор беради, биз борига чидаймиз. Бирон нарса десанг бўлмайди.

- Жамоа Биринчи лигага тушиб кетса, тақдири қандай кечади?

- Жамоа тақдири мутасаддиларнинг қўллаб-қувватлашига боғлиқ. Бизда ҳозир имконият бор, лигада қолишимиз мумкин. Йигитларга ишонаман, улар ҳоҳлаган жамоани мағлуб эта олишади. Бизга руҳий далда керак, бизга ҳам "Андижон"даги каби хомий керак.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика