UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  1 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  8 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  6 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  15 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  12 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  176

Асқар Умаров: "Динамо" биринчи лиганинг энг кучли жамоаси" Янгиликлар

Асқар Умаров: "Динамо" биринчи лиганинг энг кучли жамоаси"

Теглар :  Асқар Умаров
«Динамо» - «Зомин» (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров ўйин борасида тўхталиб ўтди.

«Самарқанддан очко билан қайтишни истагандик. Аммо, кўрдингиз «Динамо» жамоаси тажриба ва ўйин борасида биздан устунлик қилди» - дея гап бошлади «Зомин» бош мураббийи Асқар Умаров. «Ўз хатоларимиз туфайли голлар ўтказиб юбордик. Ҳимояда ҳам янада эътиборлироқ тўп суришимиз керак эди. Чунки рақиб бундай хатоларни кечирмаслиги аниқ эди. «Динамо» жамоасининг ўйини анча шаклланган. Улар ҳозирда чемпионат пешқадами, энг кучли жамоаси бўлиб туришибди. Биринчи даврада Зоминда ўтган ўйинда улар 2-3 та ҳужумдан 0:2 ҳисобида зафар қучиб кетишганди. Бугун эса «Динамо» жисмоний жиҳатдан ҳам анча яхши ҳолатга келган. Биринчи даврадаги жамоа ва ҳозирги жамоа ўйинида ижобий фарқ катта.

«Зомин» олдида чемпионатдан олдин кучли тўртликдан жой олиш вазифаси қўйилганди. Аммо биринчи даврадаги айрим муаммолар, жумладан майдон муаммоси туфайли қийинчиликларга дуч келдик. Иккинчи даврада эса жамоага имконқадар барча шароитлар яратиб бериляпти. Зоминдаги ўз майдонимизда машғулот ўтаб, уй учрашувларимизни ўтказаяпмиз. Умид қиламанки, буёғига натижаларни яхшилаб, мухлисларимизни хурсанд эта оламиз» - дея фикрини якунлади «Зомин» бош мураббийи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика