UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  1 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  4 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

Аскер Нажафалиев ОФКнинг Ёш ҳакамлар академиясидаги семинарда иштирок этмоқда Янгиликлар

Аскер Нажафалиев ОФКнинг Ёш ҳакамлар академиясидаги семинарда иштирок этмоқда

Шу йилнинг 24-26 февраль кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан ташкил этилган Ёш ҳакамлар академиясида дастлабки ўқув курслари ташкил қилингани ва унда ҳамюртимиз Рустам Лутфуллин қатнашгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

26 февраль - 2 март кунлари мазкур академияда яна бир семинар ўтказилади.

Ушбу семинарда яна бир ҳамюртимиз Аскер Нажафилиев қатнашмоқда. ОФКнинг Ёш ҳакамлар академиясини ташкил қилишдан асосий мақсад келгусида нафақат Осиёда, балки жаҳон биринчиликларида ҳам ишлайдиган, муҳим учрашувларни бошқара оладиган малакали элит ҳакамлар гуруҳини тайёрлашга қаратилган.

Ўқув курслари давомида футбол қоидаларига киритилган ва киритилиш кутилаётган ўзгаришлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар бериб борилмоқда. Шунингдек, футболда рўй берадиган баҳсли вазиятлар акс этган видеоклиплар намойиш қилиниб, бундай вазиятларда қандай қарор чиқариш зарурлиги ўргатилмоқда. Бундан ташқари, ўқув курслари иштирокчилари ўзлари ҳам майдонда амалий машғулотларда иштирок этиб, бу машғулотлар видеотасвирга олиняпти. Кейин мазкур тасвирлар иштирокчиларнинг ўзларига намойиш қилиниб, хатолар таҳлил қилинмоқда.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика