Асилжон Бегимқулов: "Кучли жамоада захирада ўтиришдан кўра ўртамиёна клубда ўйнашни афзал кўрдим"
20 янв 2022 18:29
Янгиликлар
Асилжон Бегимқулов: "Кучли жамоада захирада ўтиришдан кўра ўртамиёна клубда ўйнашни афзал кўрдим"
Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини яна бир футболчи Асилжон Бегимқулов тарк этди.
Ўтган мавсумда асосан захирадан майдонга тушган футболчи қишки трансферлар ойнаси вақтида жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу борада унинг ўзи қуйидаги фикрларни билдирди.
"Сўғдиёна" жамоаси ўз олдига ўтган йилгидан ҳам катта мақсадларни қўймоқда. Шу боис жамоани кучайтиришяпти. Режаларим кўп. Насиб қилса янги жамоам билан шартнома тузганимдан сўнг билиб оласиз. Жиззахда ўйнаб кетишимга ишонгандим. Кучли жамоада захирада ўтиришдан кўра ўртамиёна клубда ўйнашни афзал кўрдим. "Сўғдиёна" жамоасига ва футболчиларга катта раҳмат. Уларга омад тилайман",- дейди Асилжон Бегимқулов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар