АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи
25 окт 12:28
Янгиликлар
АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи
Хорватиялик ярим ҳимоячи Матео Ковачич яқин вақтлар ичида "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин.
31 ёшли ярим ҳимоячининг трансферига Премьер-лиганинг икки вакили қизиқиш билдирмоқда. Гап Лондоннинг "Вест Хэм" ва Бирмингемнинг "Астон Вилла" клублари ҳақида кетмоқда.
Матеонинг "шаҳарликлар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Ярим ҳимоячи 2023 йилнинг ёзида "Манчестер Сити" сафини тўлдирганди.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, футболчининг бозор нархи 20 миллион еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар